Номаълум шахслар «Реал» футболчиси Даниэль Карвахалнинг уйини талон-тарож қилишга уринган.
Воқеа 29 августдан 30 августга ўтар кечаси содир бўлган. Видеокузатув камераси арматура билан қуролланган икки киши футболчининг уйига бостириб киришга уринаётганини тасвирга олган. Бу вақтда Карвахалнинг ўзи уйда бўлмаган.
Талончилар огоҳлантириш сигнали чалинганидан сўнг қочиб кетган. Дани полицияга мурожаат қилган.
Олдинроқ «Барселона» ҳужумчиси Пьер-Эмерик Обамеянгнинг уйига ўғри тушгани, жиноятчилар футболчининг жағини синдириб, 700 минг евролик тақинчоқларни ўғирлаб кетгани хабар қилинганди.
Изоҳ (0)