London ICE биржаси маълумотларига кўра, савдолар бошланганидан бери Европада газнинг биржа нархлари деярли 15 фоизга пасайган. Нарх эса минг куб метр учун 2022 йил 15 августидан бери биринчи марта деярли 2 150 долларгача тушди. Бу ҳақда «Коммерсантъ» хабар бермоқда.
«Шимолий оқим» орқали Европага газ етказиб бериш Портовая компрессор станциясидаги газ насос агрегатига режали таъмирлаш ишлари олиб борилиши муносабати билан 31 августдан 2-сентябрга қадар тўлиқ тўхтатилди.
Bloomberg таъмирлаш тугаллангач, газ насослари ўтказувчанликнинг 20 фоизигача тикланиши ҳақида ёзди.
Сентябр ойида компаниянинг техник хизмат кўрсатиш тўғрисидаги эълонлари фонида ТТФ орқали газ етказиб бериш бўйича фьючерс шартномалари деярли 8 фоизга ўсиб, минг куб метр учун март ойидан бери биринчи марта 3 500 доллардан ошган эди. Кейинчалик Европада газ нархи омборларни тез тўлдириш туфайли арзонлаша бошлади.
Аввалроқ «Газпром» бу қишда Европада газ нархи минг куб метр учун рекорд даражадаги 4 минг доллардан ошишини прогноз қилган эди.
Изоҳ (0)