Тошкент шаҳри, Шайхонтоҳур тумани, Фурқат ва Навоий кўчалари кесишмасидаги бино кимошди савдосига қўйилди. Лот маълумотлари «E-auksion» порталида эълон қилинган.
Лот аукционга иқтисодий судлар ҳукми билан Яккасарой тумани МИБ томонидан қўйилган. 1999 йилда қурилган ушбу 3 қаватли иншоот 52 та хонадан иборат.
Ер участкасининг умумий майдони — 0,12 гектар. Бинонинг майдони — 1 851 квадрат метр. Кафе жойлашган иншоотда газ, сув, электр таъминоти ва канализация тизими мавжуд.
Аукционга қўйилган объектнинг бошланғич баҳоси — 11,25 млрд сўм. Аризалар 29 сентябрь 09:00 га қадар қабул қилинади. Савдолар худди шу куни 10:00 да бошланади.
Аввалроқ Ҳамид Олимжон майдонидаги дўкон ва омборхона 8 млрд сўмга аукционга қўйилгани ҳақида хабар берилганди.
Изоҳ (0)