Япониянинг Sony Group компаниясида мобил телефонлар учун ўйинлар ишлаб чиқиш бўлими яратилди. Бу ҳақда «PlayStation.Blog» блогига таяниб, «Интерфакс хабар берди.
Бўлим PlayStation Studios Mobile Division деб аталади. Компаниянинг таъкидлашича, у PlayStation видеоўйин консоли сегментидан мустақил равишда ишлайди.
Шундай қилиб, Sony видеоўйинлар бизнесини диверсификация қилмоқчи.
Бундан ташқари, Sony янги бўлинма таркибига кирувчи Savage Gamе Studios мобил ўйинларининг европалик ишлаб чиқарувчисини сотиб олганини эълон қилди.
Аввалроқ Sony юқори инфляция сабаб PlayStation 5 нархларини оширганди.
Изоҳ (0)