Собиқ актриса, ҳозирда эса икки фарзанднинг онаси бўлган Меган Маркл қироллик саройига келин бўлишидан аввал ҳам соғлом турмуш тарзига риоя қилиб келган. У танани чиниқтириш, тўғри овқатланиш орқали гўзаллик ва саломатликка алоҳида эътибор бериб келган. Қуйида унинг ҳам жисмонан, ҳам руҳан саломат бўлишига ёрдам берган 15 та одати ҳақида маълумот берилади.

Уй шароитида енгил газаклар тайёрлаш
Меган ҳафтасига камида бир марта карри зиравори билан қовурилган гулкарам ва нўхатдан енгил таом тайёрлаган. Бу таомни у баъзан салатга қўшган, баъзан эса асосий овқатга гарнир сифатида фойдаланган.
Уйда доим фойдали тамадди учун турли маҳсулотлар сақлаш
Меганнинг музлатгичида доимий равишда сабзи, хумус, кўкатли шарбат, бодом сути ва чиа уруғларидан тайёрланган уй шароитидаги пудингни топиш мумкин.
Тезпишар таомлардан ўзни тийиш
Фастфуд маҳсулотлари Меган рационидан буткул чиқариб ташланган.
“Охирги марта фастфуд кафесига қачон кирганимни эслай олмайман”, деган у.
- Фойдали маҳсулотлардан нонушта тайёрлаш
Баъзан Меган кунини иссиқ лимонли сув билан бошлайди. Нонуштага эса сули бўтқаси, банан ва агава сиропи қўшилган енгил таомни истеъмол қилади.

Ҳафтада беш кун вегетариан бўлиш
“Фавқулодда ҳолат” сериали суратга олинаётган вақтда Меган душанбадан жумагача фақат ўсимлик маҳсулотларини истеъмол қилган. У ҳафтасига беш кун давомида ҳайвон маҳсулотларидан бутунлай воз кечган ва гўшт, сут, тухум каби маҳсулотлар рациондан чиқарилган. Дам олиш кунлари эса гўштли маҳсулотлар истеъмол қилган.
Кечки овқат оқсилга бой бўлиши
Гарчи иш кунлари вегетариан таомланиш қоидаларига амал қилган бўлса-да, Меган кечки овқат учун денгиз маҳсулотларини афзал кўрган.
Тез-тез сув ичиш
Меган доимий сув ичиш тери ҳолати ва умумий тана саломатлиги учун фойдали, деб ҳисоблайди.
Машқ қилишдан олдинги кайфият эмас, кейинги ҳолатини эслаб ҳаракат қилиш
Меган ҳам ҳаммамиз каби баъзида спорт билан шуғулланишга ҳафсала қилмаган, лекин натижани кўриш унга илҳом берган:
“Жисмоний машқлардан кейин ўзимни жуда яхши ҳис қиламан. Бу ўзига хос эйфорияга ўхшайди”, деган у.

Шахсий мураббий билан мунтазам шуғулланиш
“Фавқулодда ҳодиса” сериалини суратга олиш даврида Меган ҳафтасига 3–4 марта, ҳар бири 45 дақиқалик машғулотларни шахсий мураббий билан ўтказган. Бундай усул унга тартиб-интизомга ўрганишига ёрдам берган.
Вақтни беҳуда сарфламаслик
Меган машқларни одатда тонгда бажариб, шундан сўнг кунлик ишларига ўтган. Бу усул унга танаффус қилмасдан фаол режимда яшаш имконини берган.

Тўғри ва букчаймай юришга алоҳида эътибор бериш
Меганнинг спорт машғулотларидан бел, сон ва елка мушакларини мустаҳкамловчи машқлар ўрин олган. Улар нафақат чиройли қомат, балки тўғри ҳолатда юриш учун ҳам муҳим бўлган.
Куч ишлатиладиган машқлар
Меган 2,5 дан 5 килограммгача бўлган тошлар билан 20–25 марта такрорланадиган машқлар бажарган. Бу мушак массасини кучайтиришга ёрдам берган
13. Ёга билан шуғулланиш
Меган болалигидан ёгага меҳр қўйган, бунга унинг онаси сабаб бўлган. Дориа Радлан хоним ёга инструктори бўлган.
“Ёга менга қон билан ўтган. Бу мен учун оддий жисмоний машқ эмас, балки ҳаёт тарзидир”, дейди Меган.

Пилатес машғулотлари
Маркл “Мегаформер” деб номланган махсус тренажёрда 55 дақиқалик машғулотларни бажарган.
“Бу машғулотлар жуда самарали. Атиги икки дарсдан кейин танадаги ўзгариш яққол сезилади”, дейди Меган.
Соғлом турмуш тарзига амал қиладиганлар билан мулоқот қилиш
Меган бирор нарсага амал қилиш учун сиз истаган одамлар бор муҳитга тушиш кераклигини яхши билган:
“Атрофингизда ўз саломатлигини қадрлайдиган одамларни тўплашингиз муҳим”, деган эди у.

Изоҳ (0)