“Манчестер Сити” ярим ҳимоячиси Жеймс Макейти жамоани тарк этиши мумкин. Ҳозирда “шаҳарликлар” футболчи учун таклиф кутмоқда, деб хабар беради Mundo Deportivo нашри. Манбага кўра, клуб раҳбарияти футболчини сотишга тайёр, аммо уни арзон нархда қўйиб юбормоқчи эмас. Франциянинг “Лион” клуби Жеймсни ўз сафига қўшиб олмоқчи эди, бироқ кейинчалик томонлар трансфер суммаси бўйич келиша олмади ва музокаралар якунланди. Ҳозирда Макейти учун асосий даъвогар “Ноттингем Форест” ҳисобланади. “Ўрмончилар” 22 ёшли инглиз футболчиси учун 29 миллион евро тўлашга тайёрлигини билдирган, аммо “Манчестер Сити” бу таклифни рад этди. Манбага кўра, “шаҳарликлар” футболчи учун 40 миллион евро талаб қилмоқда, лекин харидорлар бу суммани беришни истамаяпти. Маълумот учун, 2024/25 йилги мавсумда Жеймс Макейти “Манчестер Сити” сафида жами 27 та ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 7 та гол ёздириб қўйган. Transfermarkt портали футболчининг қийматини 20 миллион еврога баҳоламоқда.
Изоҳ (0)