1 сентябрдан бошлаб «Газпром» Франциянинг Engie энергетика компаниясига июль ойи учун етказиб берилган маблағлар тўланмагани учун газ етказиб беришни тўхтатади. Бу ҳақда компания матбуот хизмати хабар берди.
Шу муносабат билан «Газпром Экспорт» Engie компаниясини 2022 йил 1 сентябрдан бошлаб етказиб берилган газ учун маблағ келиб тушгунига қадар газ етказиб беришни тўлиқ тўхтатилиши ҳақида маълум қилади, — дейилади компаниянинг Telegram-каналида.
Engie «Газпром»дан тахминан ойига 150 миллион кубометр газ олган.
Россия гази Франция эҳтиёжларининг қарийб 17 фоизини ташкил этди. 17 июнь куни Engie шўъба корхонаси бўлган GRTGaz Франция Россия газини қувурлар орқали қабул қилмаслигини эълон қилганди.
Engie ҳозирда Жазоирнинг Сонатрач компанияси билан энергия импортини ошириш бўйича музокаралар олиб бормоқда.
Аввалроқ «Газпром» бу қишда Европада газ нархи минг куб метр учун рекорд даражадаги 4 минг доллардан ошишини прогноз қилган эди.
Изоҳ (0)