Сурхондарё вилояти, Ангор тумани, Гулистон маҳалласидаги газ қуйиш шохобчаси кимошди савдосига қўйилди. Лот маълумотлари «E-auksion» порталида эълон қилинган.
Лот аукционга Давлат активларини бошқариш агентлигининг Сурхондарё вилоят ҳудудий бошқармаси томонидан қўйилган.
Ушбу автомобилларга газ қуйиш шохобчаси 2014 йилда қурилган.
Ер участкасининг умумий майдони — 1 гектар. Бино ва иншоотларнинг майдони — 8 786 квадрат метр. Шохобча жойлашган иншоотда газ, сув, электр таъминоти мавжуд. Канализация тизими эса йўқ.
Аукционга қўйилган обектнинг бошланғич баҳоси — 13,3 млрд сўм. Аризалар 20 сентябрь 09:00 га қадар қабул қилинади. Савдолар худди шу куни 10:00 да бошланади.
Аввалроқ Ҳамид Олимжон майдонидаги дўкон ва омборхона 8 млрд сўмга аукционга қўйилгани ҳақида хабар берилганди.
Изоҳ (0)