Фарғона вилоятининг Қўқон шаҳрида машина ҳайдаган вояга етмаган бола 13 ёшли боланинг ўлимига сабабчи бўлди.
«Севимли» телеканалининг «Замон» информацион дастурида маълум қилинишича, ҳайдовчилик гувоҳномасига эга бўлмаган 15 ёшли бола Nexia’ни ҳайдаб кетаётиб, пиёдалар ўтиш йўлагидан велосипедда ўтаётган 13 ёшли болани уриб юборган.
Жабрланган бола зудлик билан шифохонага олиб борилган, бироқ кўрсатилган тиббий ёрдамларга қарамай вафот этган.
Мавзуга доир:
Изоҳ (0)