Россиянинг Воронеж шаҳрида Ўзбекистон фуқароларининг ҳужжатлари зўравон иш берувчилардан олиб берилди, деб хабар бермоқда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги.
Қайд этилишича, агентликнинг Воронеж шаҳридаги вакиллигига 12 нафар ўзбекистонлик паспортларини иш берувчи олиб қўйганидан норози бўлиб шикоят қилган.
Шикоят шу куннинг ўзида ўрганилиб, меҳнат мигрантлари ва иш берувчи билан учрашув ўтказилган. Фуқароларнинг иш берувчи томонидан олиб қўйилган паспортлари қайтарилган ҳамда бошқа ишга жойлаштирилган.
Шунингдек, агентликнинг Волгоград шаҳридаги вакиллиги томонидан 6 нафар қорақалпоғистонлик фуқароларнинг ҳужжатлари олиб берилган ва вақтинча яшаш жойи билан таъминланган.
Изоҳ (0)