• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12559.26
    • RUB160.17
    • EUR14413.01
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +26°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Шахс ўз айбсизлигини исботлашга мажбур эмас» – юридик фанлари доктори, профессор Сурайё Раҳмонова

    Ўзбекистон Конституциясига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги Конституциявий қонуннинг лойиҳасида айбсизлик презумпсиясига оид қатор нормаларни мустаҳкамлаш таклиф этилмоқда. Мазкур қоидалар нимани англатади ва уларнинг аҳамияти ҳақида юридик фанлари доктори, профессор Сурайё Раҳмонова «Дарё» сайтига тушунтириш берди.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Айбсизлик презумпсияси – бу инсоният тамаддуни тарихида шахс ҳуқуқларига оид энг буюк кафолатдир. Нима учун? Аслида тарихан бу кафолат жиноят процессига сиёсатдан келган ижтимоий-сиёсий ғоядир. Яъни, 18 аср ўрталаридаги Европа жамиятида кечаётган сиёсий-ижтимоий воқеалар (француз революцияси) жиноят ва жазо тизимига бевосита таъсир кўрсатаётган тарихий жараёнда шаклланган. Биринчи бор мазкур принцип 1764 йилда машҳур италиялик олим Чезаре Беккария томонидан унинг «Жиноятлар ва жазолар ҳақида» деб номланган асарида шакллантирилган. Беккария мазкур китобининг «Қийноқ» деб номланган бобида қийноқ ва одил судлов борасида шундай ғояларни баён қилган: «қийноқ жиноят иши бўйича ҳақиқатни аниқлаш ва исботлаш воситаси сифатида самарасиз ва номақбулдир»... «Айблов ҳукми чиқмагунига қадар ҳеч бир шахс жиноятчи деб аталиши мумкин эмас, жамият эса уни ўз паноҳи ва ҳимоясидан маҳрум қилмаслиги керак. Ҳибсда сақлашнинг ўзи ҳам бундай шахс учун жазодир, шунинг учун ҳибс имкон қадар қисқа ва имкон қадар оғир бўлмаслиги зарур».

    Кейинчалик Беккариянинг мазкур ғояси айнан «айбсизлик презумпсияси» деб эълон қилинган ва биринчи бор Францияда татбиқ этилган ҳамда 1769 йилда «Инсон ва фуқаронинг ҳуқуқлари декларацияси»да мустаҳкамланган. Айнан шу вақтдан бошлаб тарихан инсонга бўлган ёндашувнинг бутунлай янги шакли эътироф этилиб, инсонни чекланмаган муддатда ҳибсда сақлаш ва унга нисбатан ноинсоний муомилада бўлиш, қийноққа солишга қурилган ўрта асрлар инквизицияси мутлақо инкор этилган!

    Яъни айнан айбсизлик презумпсиясига кўра, давлат ва жамият учун шахснинг шаъни ва қадр-қиммати унинг жиноятда айбин исботланишидан кўра муҳимроқдир. Мазкур принципга мувофиқ, тергов ўз функциясидан келиб чиқиб, судга мазкур шахс жиноят содир этганлиги ҳақида ўзининг версиясинигина тақдим қилади, бироқ бу шахс ҳатто жиноят содир этганида ушланган бўлса ҳам, унинг айби суднинг ҳукми билан аниқлангунига қадар у айбсиздир!

    Албатта, тарихга нигоҳ ташласак, айбсизлик презумпсияси ҳатто совет тузуми Жиноят-процессуал кодексида ҳам белгиланган эди. Лекин, албатта, бу даврда мазкур принцип декларатив равишда, фақат қоғозда бўлган! Инквизициявий совет жиноят процессида исботлашнинг энг самарали йўли бу – айбига иқрорлик кўрсатмаларини олиш ҳисобланарди! Ва бу йўлда ҳар қандай усуллар ўзини оқлайди, деган қоида амал қиларди. Айнан ана шу оғир тарихий даврларни бошидан кечирган халқимизда жиноят тергови ҳақида сўз борганда қуйидаги стереотип фикрлаш кенг тарқалган «Тергов органларига кунинг тушмасин, тушса тамом, қутила олмайсан, тергов нима деса шуни қилишга мажбур бўласан»...

    Энди эса тасаввур қилинг, жиноятда гумонланаётган ёки айбланаётган шахс терговчига қараб «Айбдор ёки айбсизлигимни исботлашга мажбур эмасман, бу сизнинг мажбуриятингиз!» деб турса. Албатта, оддий турмушимизда бундай вазиятни ҳатто тасаввур қилишимиз ҳам қийин. Аслида эса айбсизлик презумпсияси ҳар бир шахсга айнан шундай дадил позицияда бўлишни кафолатлайди!

    Гумон қилинувчи, айбланувчи ёки судланувчи ўзининг айбсизлигини исботлаб беришга мажбур эмас. Ҳа, айнан шундай! Бу нимани англатади? Жиноят бўйича исботлаш мажбурияти алоҳида масъул мансабдор шахсларга юклатилган. Яъни, дастлабки терговда шахсга нисбатан айблов терговчи томонидан эълон қилинади, суд муҳокамасида эса айбловни давлат айбловчиси қўллаб-қувватлайди. Айнан шунинг учун ҳам шахснинг айбли ёки айбсизлигини исботлаш фақат мазкур мансабдор шахслар зиммасида. Гумон қилинувчи, айбланувчи, судланувчи исботлаш жараёнида иштирок этишга умуман мажбур эмас! Агар истаса, ушланган вақтидан то ҳукм чиқарилгунга қадар сукут сақлаши мумкин.

    Шунингдек, айбсизлик презумпсиясига биноан, гумон қилинувчи, айбланувчи ёки судланувчи ўзининг айбсизлигини исботлаб бериши шарт эмас ва исталган вақтда сукут сақлаш ҳуқуқидан фойдаланиши мумкин.

    Тасаввур қилинг, одатда шахсга нисбатан жиноят иши бошланганда у оғир руҳий ҳолатга тушади, ўзини йўқотиб қўяди, айнан ана шу пайтда у ўз ҳуқуқларини тўлиқ англай олмайди. Ва айнан шундай руҳий ҳолатда оддий инсон айбдорлигини исботлаш унинг эмас, тергов органларининг вазифаси эканлигини тушунмасдан ўзига қарши кўрсатмалар бериши афсуски, ҳаётимизда кенг тарқалган амалиёт.

    Шахс ўзининг айбсизлигини исботлаб бериши шарт эмаслиги ва исталган вақтда сукут сақлаш ҳуқуқидан фойдаланиши мумкинлиги қоидасининг конституциявий даражада мустаҳкамланиши тергов органлари томонидан шахсни мажбурлаш ёки унга ҳар қандай босим ўтказиш каби салбий ҳолатларидан ҳимоя қилади.

    Айбдорликка оид барча шубҳалар гумон қилинувчи, айбланувчи ёки судланувчининг фойдасига ҳал қилиниши лозим. Қонун қўлланилаётганда келиб чиқадиган шубҳалар ҳам гумон қилинувчининг, айбланувчининг, судланувчининг фойдасига ҳал қилиниши керак. Нима учун шахс ҳуқуқининг мазкур кафолати муҳим? Айтайлик, шахс жиноят содир этганликда гумон қилинди, лекин буни бевосита исботлашнинг имкони бўлмади: унинг айблилигини кўрсатувчи билвосита далиллар бор, лекин тўғридан-тўғри айбини исботловчи далиллар тергов давомида топилмади. Шундай вазиятда қонун айбдорликка оид барча шубҳалар гумон қилинувчи, айбланувчи ёки судланувчининг фойдасига ҳал қилинишини кафолатлайди. Ва бундай ҳолатларда суд шахснинг айбини тасдиқловчи далилларнинг етарли эмаслиги туфайли оқлов ҳукми чиқаради. Яъни, бунда «исботланмаган айб – исботланган айбсизликка тенг» деган ҳалқаро стандарт амал қилади.

    Конституцияга киритилаётган ушбу кафолатларнинг барчаси бутун дунё эътироф этган айбсизлик презумпсиясининг «олтин қоидалари» бўлиб, уларнинг конституциявий даражада мустаҳкамланиши фуқароларимизнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилинишининг янги ва ишончли механизмини ишга солади. 

    Сурайё Рахмонова,

    йуридик фанлари доктори, профессор,

    Судьялар олий кенгаши ҳузуридаги

    Судьялар олий мактаби

    кафедра мудири

    31.08.2022, 17:25   Изоҳ (0)   11954
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Тошкент давлат педагогика университети ва «Меҳрли мактаб» госпитал мактабида касбий амалий семинар ўтказилди

    31.08.2022, 17:01

    Марказий банк долларнинг сўмга нисбатан янги қийматини эълон қилди

    31.08.2022, 16:57

    Шавкат Мирзиёев ва Садир Жапаров мустақиллик байрамлари муносабати билан бир-бирини табриклади

    31.08.2022, 16:47

    Wizz Air Abu Dhabi’га Тошкентга мунтазам авиақатновларни амалга оширишга рухсат берилди

    31.08.2022, 16:32

    «Яшил» ва «ақлли» фотоэлектрик тизимлар Ўзбекистондаги ҳар бир хонадон ва ташкилот учун асосий энергия манбаи сифатида

    31.08.2022, 16:30

    Велосипедли бўлган 52 нафар бола, мухлислари қуршовида қолган хонанда: Деҳқонободда Мустақиллик байрамининг 31 йиллиги нишонланди

    31.08.2022, 16:11
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    AKFA Group “AKFA Medline Social” номли тиббий стартап қурилишини бошланганини эълон қилди 


    “Moody’s Ratings” халқаро рейтинг агентлиги “Ўзбекинвест” компанияси рейтинги прогнозини “Ба2”- “ижобий” даражагача кўтарди


    InfinBANK томонидан ХИСМК линияси бўйича тақдим этилаётган исломий молиялаштириш – бизнесни ривожлантириш учун ишончли ечим 


    InfinBank пул ўтказмалари географиясини кенгайтирмоқда


    Инвестиция нима ва у инсонларга нима учун керак?


    Acıbadem шифохоналар тармоғида болаларда саратон ва қон касалликларида суяк илиги трансплантацияси


    Uzbekistan Airways Сеулга кунлик авиақатновларни таклиф қилади


    “Ўзбекинвест” EISК АЖ ва Словакиянинг EXIMBANKА СР ўртасида ҳамкорлик тўғрисида битим имзоланди


    Технологиянинг янги босқичи — HUAWEI Мате ХТ ва HUAWEI Мате 70 Про билан танишинг


    Paynet хизматлари энди Kapitalbank банкоматларида мавжуд


    TBC Bank ва Баҳодир Жалолов фирибгарларга қарши жангга чиқди 


    Бухоро, Ғиждувон, зиндон, мисвок ва мадраса – 100 саволга 1 жавоб


    "Эcо Expo Central Асиа 2025" доирасида халқаро экологик ташаббуслар бирлашмоқда


    Moody’s “Бизнесни ривожлантириш банки” рейтингларини “салбий”дан “барқарор”га ўзгартирди


    Ўзбекистон терма жамоасининг дунёдаги энг йирик спорт тадбирига чиқиши Kia брендининг мавқеини янада мустаҳкамлашга хизмат қилади 

     

    Тавсия этамиз

    Вашингтон Теҳронга қарши ҳарбий кампаниядан Хитой ва Россияни жиловлашда фойдаланмоқчими? Минтақамизни нималар кутади?

    19 июн, 22:05

    Челябинскка қулаган метеорит — 540 килоли осмон жисми қандай топилган эди?

    19 июн, 13:31

    Қарийб ярим асрлик меҳнат ёхуд Эронни нима ракета державасига айлантирди?

    18 июн, 20:05

    Раддияга раддия: “Юксалиш” ҳаракати ва “Ўзсувтаъминот” АЖ бир-бирини ёлғон маълумот тарқатишда айбламоқда

    17 июн, 00:10
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Расман: Флориан Вирц – “Ливерпуль” футболчиси

    Спорт | 20 июн, 23:12

    “Дарё” дайжести: 20 июннинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 20 июн, 23:05

    БМТ йиғилишида Эрон ва Исроил вакиллари ўртасида баҳс-мунозара юзага келди

    Дунё | 20 июн, 22:50

    Самарқандда 1 кг гиёҳвандлик моддасини 10 минг долларга сотаётган шахслар ушланди

    Ўзбекистон | 20 июн, 22:35

    Эроннинг Beэр-Шевага ҳужуми оқибатида Microsoft офиси вайрон бўлди

    Дунё | 20 июн, 22:25

    Путин учинчи жаҳон уруши бошланиши хавфи уни ташвишга солаётганини билдирди (видео)

    Дунё | 20 июн, 22:20

    Суперлига. “Насаф” меҳмонда “Машъал”ни мағлуб этди

    Спорт | 20 июн, 22:15

    Ўзбекистон–Қирғизистон–Хитой–Мўғулистон бўйлаб биринчи юк ташуви 8 кунда етиб борди

    Ўзбекистон | 20 июн, 22:05
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.