«Манчестер Юнайтед» Криштиану Роналду жамоада қолишига умид қилмоқда.
37 ёшли футболчи учун Чемпионлар Лигасида иштирок этадиган бирорта жамоадан таклиф келиб тушмаган.
Манкунианликлар трансфер ойнасида Роналду учун фақат битта расмий таклиф олган. Саудия Арабистонининг «Ал-Ҳилол» жамоаси португалияликка расмий таклиф жўнатган. Бироқ Криштиану ЕЧЛда иштирок этиш мақсадида ушбу клубнинг таклифини рад этган.
The Athletic нашрининг ёзишича, трансфер ойнаси ёпилишига 2 кун қолганида «Манчестер Юнайтед» Роналдунинг жамоада қолиши ва Европа Лигасида бир мавсум ўйнашга рози бўлишига ишончи ошмоқда.
Хабарга кўра, охирги кунларда Роналду билан боғлиқ иш яхши томонга ўзгарган.
Криштиану жорий мавсум АПЛнинг барча 4 та ўйинида иштирок этди. Уларнинг 3 тасида захирадан майдонга тушди. Португалиялик бирорта голли вазиятда иштирок этмади.
Изоҳ (0)