«Лейкерс» ҳужумчиси Леброн Жеймс Италия А Сериясининг амалдаги чемпиони «Милан»га сармоя киритишни режалаштирмоқда.
Financial Times хабарига кўра, баскетболчи «Нью-Йорк Янкис», «Манчестер Сити» ва «Нью-Йорк Сити»га эгалик қилувчи сармоядорлар гуруҳига киради.
Ёзда «Милан» клуби РедБирд компанияси томонидан харид қилинган. Компания хўжайини ва асосчиси Жерри Кардинале бир муддат «Янкис» билан ишлаган.
2011 йилда Жеймс «Ливерпуль»нинг 2% акциясини 5 миллион фунт стерлингга сотиб олганди. Forbes ҳисоб-китобларига кўра, клуб 4,45 миллиард долларга баҳоланган.
Леброн дунёнинг энг бой спортчиларидан бири ҳисобланади. Унинг шахсий капитали 1 миллион доллардан ошади.
Изоҳ (0)