Собиқ футболчи Массимо Мауро Криштиану Роналду «Ювентус»даги даврида кийим алмаштириш хонасида жамоадошини урганини айтди.
Уни Марадона билан тенглаштирманг, у (Диего) барча жамоадошлари орасида машҳур эди.Португалиялик ҳужумчи 2018 йилдан 2021 йилга қадар Турин клуби шарафини ҳимоя қилган.Бир куни Криштиану «Ювентус» кийим алмаштириш хонасида жамоадошига қўл кўтарган, Федерико Кьеза буни айтиш учун жасорат йиғиши лозим. Шу сабабдан Пирло ўзининг сўнгги ўйинида Роналдуни майдонга туширмаганди.
Криштиану Туринга Чемпионлар Лигасини қўлга киритиш учун борганди ва эриша олмаган ягона соврини айнан Чемпионлар Лигаси бўлди. У чорак ва нимчорак финалгача етиб борганди.
Массимо Мауро, «Ювентус» собиқ футболчиси
Изоҳ (0)