«Милан» А Серия 4-турида «Сассуоло» билан дуранг ўйнади (0:0).
Миланликлар Италия чемпионатидаги мағлубиятсиз сериясини 20 та ўйинга етказди.
Сўнгги бор Стефано Пиоли жамоаси 17 январь куни «Специя»га ютқазганди (1:2). Шундан кейин жамоа 13 та ғалаба ва 7 та дуранг қайд этди.
«Милан» кейинги турда 3 сентябрь куни «Интер» билан ўйнайди.
Изоҳ (0)