Уругвайлик ҳужумчи Эдинсон Кавани фаолиятини «Валенсия»да давом эттиради.
Испан клуби 35 ёшли футболчи билан 2024 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган шартнома имзоланганини маълум қилди.
Кавани 2021/22 йилги мавсум якунида «Манчестер Юнайтед»ни эркин агент мақомида тарк этганди.
Ўтган мавсум Эдинсон Премер Лигада 15 та ўйин ўтказиб, иккита голга муаллифлик қилган.
Кавани фаолияти давомида «Данубио», «Палермо», «Наполи» ва «ПСЖ» жамоалари сафида ҳам ҳаракат қилган.
Изоҳ (0)