«Олимпик» клуби Суперлига 17-турида «Сўғдиёна»ни 1:0 ҳисобида мағлубиятга учратди.
Биринчи даврада Темур Кападзе шогирдлари Жиззах жамоаси билан 1:1 ҳисобида дуранг ўйнаганди.
Ёш футболчилардан ташкил топган клуб жорий мавсум айни вақтда мусобақа жадвалининг юқори тўртта поғонасида турган жамоаларга ютқазмади.
«Пахтакор» билан ҳар икки ўйин 1:1 ҳисоби билан тугаган. «Насаф» билан 2:2 ва «Навбаҳор» билан 1:1 ҳисобида дуранг ўйнаган.
Умумий ҳисобда «Олимпик» ҳозирга қадар топ-4 лик жамоаларидан 13 очко тортиб олди.
Эслатиб ўтамиз, «Олимпик» клуби 2020 йилда Париж—2024 Олимпиадасига тайёргарлик дастури доирасида ташкил этилган. Унинг таркиби асосан ўзбек клублари асосий таркибига кира олмаётган ва ёшлар жамоаларида ҳаракат қилаётган футболчилардан ташкил топган.
Изоҳ (0)