Америка компьютерлар ва серверлар ишлаб чиқарувчиси Dell ниҳоят Россияни тарк этди. Бу ҳақда компания вакили Марк Сиэменасга таяниб, Reuters хабар бермоқда.
Август ойи ўрталарида биз Россиядаги барча офисларимизни ёпдик ва барча операцияларимизни тўхтатдик. Февраль ойида эса биз маҳсулотларимизни Россия, Беларусь, Донецк ва Луганскда сотмаслик ва уларга хизмат кўрсатмаслик тўғрисида қарор қабул қилган эдик, — деди Dell матбуот котиби Майк Сиэмиэнас.Компаниянинг Россиядаги ходимлари, хусусан, улардан 450 нафари бошқа юридик шахс билан ишлашни давом эттириши мумкин. Ишдан бўшатилгандан кейин уларнинг саккизтасига маош тўланади. Бундан ташқари, ходимларга ускуналар ҳам бепул берилади.
Dell Россияга серверлар етказиб бериш бўйича биринчи ўринни эгаллаган. Унинг бозор улуши эса 21 фоизни ташкил этади.
Компания Украинада махсус ҳарбий операция бошланганидан кейин Россия бозорига ускуналар етказиб беришни тўхтатди.
Изоҳ (0)