Бугун,

  • USD 10940.05
  • RUB 182.26
  • EUR 11121.65

Бу майин, юмшоқ оладйилар тез тайёрланадиган ва тўйимли нонушта учун ажойиб имконият бўлиб, улар ҳам ширин, ҳам тузнинг таъмини ҳосил қилади. Панкейкларга тез тайёрланадиган сули ёрмаси қўшилади ва улар шакарсиз тайёрланади. Ушбу пишириқ тўғри овқатланишга риоя қилувчилар учун жуда мос келади.

Фото: Lifehacker

Фото: Lifehacker

Керакли масаллиқлар:

  • тухум — 2 дона
  • тез тайёр бўладиган сули ёрмаси — 50 г
  • творог — 120 г
  • пишириқ кукуни — 1 қошиқ
  • туз — 1 чимдим
  • ўсимлик ёғи — 1 қошиқ
Тайёрланиши:
  1. Тухум, тез тайёр бўладиган сули ёрмаси, творог, пишириш кукуни ва тузни блендер ёрдамида аралаштиринг. Хамир силлиқ ҳолатга келиши керак.
  2. Товани ўсимлик ёғи билан ёғланг ва унга 2-3 қошиқ қуюқ хамирни солинг. Хамирнинг ҳар бир томонини 2-3 дақиқа қовуринг.
  3. Қолган панкейкларни ҳам худди шундай пишириб олинг.
Ёқимли иштаҳа!

Мавзуга доир:

Изоҳ
Асосий янгиликлар