Lifehacker нашри тақдим этган ушбу оддий рецепт ёрдамида мармелад тайёрлаш янада осон. Ушбу ширинликлар уйда тайёрлангач, уни дўконлардан харид қилишнинг кераги ҳам бўлмайди.
Керакли маҳсулотлар:
- олхўри — 300 грамм;
- шакар — 300 грамм;
- пектин — 10 грамм;
- лимон кислотаси — 1/2 чой қошиқ;
- сув — 1 ош қошиқ;
- ўсимлик мойи — 1-2 чой қошиқ.
- Ўлхўрилар чорак шаклда кесиб олинади ва вақти-вақти билан аралаштирилиб, 10-15 дақиқа давомида пиширилади.
- Сўнгра совитишга қўйилади ва бир хил масса ҳосил бўлгунча блендерда аралаштирилади.
- Шакар пектин билан аралаштирилади, лимон кислотаси сувда эритилади.
- Қолип пергамент қоғоз билан ёпилади ва ўсимлик ёғи суртилади.
- Олхўри пюреси қайнатиб олинади ва оз-оздан шакарли аралашма қўшилади.
- Яна паст оловда 15-20 дақиқа давомида қайнатилади.
- Лимон кислотаси қўшилиб, иссиқ масса қолипга қуйилади.
- Мармелад хона ҳароратида 6-8 соатга қолдирилади. Тайёр бўлгач пичоқ билан тўртбурчак шаклда кесиб олинади ва шакарга ботирилади.
Изоҳ (0)