Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

Венесуэлада «АрМИ—2022» Халқаро армия ўйинлари доирасидаги жанговар вазиятларда тўғри ва аниқ ҳаракатланиш кўникмасини оширадиган, ҳарбий хизматчиларнинг мерганлик маҳоратини синовдан ўтказадиган «Мерганлар марраси» мусобақасида якунланди. Бу ҳақда Мудофаа вазирлиги хабар қилди.

Фото: Мудофаа вазирлиги

Фото: Мудофаа вазирлиги

Қайд этилишича, Венесуэланинг Лара штати Баркисимето шаҳрида ўтказилган «Мерганлар марраси» мусобақаси давомида ҳарбий хизматчилар турли вазифаларни ўз ичига олган 4 босқичда жами 15 та шарт бўйича ўзаро беллашган. Булар: яккалик машқлар, жуфтлик ва жамоавий машқлар, ким тезкор шартлари.

Баҳслар якуни бўйича Ўзбекистон жамоаси 1-ўринни қўлга киритган. Иккинчи ўрин мезбон давлатга насиб этган. Шоҳсупанинг учинчи поғонасидан Россия ўрин олган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар