• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12725.16
    • RUB158.65
    • EUR14507.95
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +24°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Озарбайжон Арманистон билан чегара яқинидаги шаҳарга қўшинларини жойлаштирди

    Озарбайжон армияси мамлакат ғарбидаги Лочин шаҳрини эгаллади, Сус ва Забух қишлоқлари Боку назорати остига олинди. Бу ҳақда республика президенти Илҳом Алиев ўз Twitter’ида маълум қилди, деб ёзади «РБК».

    Фото: «РИА Новости»

    Фото: «РИА Новости»

    «Барча лочинликларни ва Озарбайжон халқини бундай байрам билан табриклайман. Яшасин Лочин! Яшасин Озарбайжон!» — деб ёзди у.

    Ушбу аҳоли пунктлари 2021 йилда низо кескинлашганидан кейин тузилган уч томонлама битимга мувофиқ, Арманистон ва Тоғли Қорабоғни боғловчи ягона қуруқлик йўли — олти километрли Лочин йўлагининг бир қисми ҳисобланади. Лочин, Сус ва Забух Россия тинчликпарвар кучлари назорати остида эди. Август бошида Боку 25 августга қадар улар устидан назоратни топширишни талаб қилди. Ереван рози бўлди, маҳаллий аҳолини ҳукумат эвакуация қилишга қарор қилди.

    Озарбайжон ўз талабига далил сифатида Арманистонни Тоғли Қорабоғ билан боғлайдиган янги йўлнинг ўзига тегишли қисмини қуриб бўлгани пеш қилди. Арманистон Хавфсизлик кенгаши Бокунинг талабини ғайриқонуний деб атади ва «Тех — Корнидзор» М-12 трассасини қайта қуриш аслида бошланганига қарамай, Ереван ҳозирча ҳеч бир қурилиш режасига расман розилик бермаганини таъкидлади. Хавфсизлик кенгаши котиби Армен Григорян эслатишича, уч томонлама битимда янги йўналишни келишиб олишга уч йил вақт берилган.

    Арманистон ва Озарбайжон Россия воситачилигида уч томонлама битимни 2020 йил ноябрида имзолаган эди. Алиев шартномани ғалаба деб атади, Арманистон бош вазири Николь Пашинян қуролли низони тўхтатиш учун уни имзолашга мажбур бўлганини айтди. Минтақага Россия тинчликпарварлари жойлаштирилди.

    Иккала томон ҳам битимнинг ижро этилиши юзасидан норозиликлар билдирган. Алиев Арманистонни Тоғли Қорабоғдан ўз қўшинларини олиб кетишдан бош тортишда айблаган ва Россия Мудофаа вазирлиги юқори мансабли вакили (кимлигига аниқлик киритилмаган) шундай ваъда берганига қарамай, прогрессга эришилмаганини айтган.

    Пашинян ўз навбатида Озарбайжон томонидан Тоғли Қорабоғдаги бир қатор ҳудудлар, шу жумладан, 2020 йилда Хцаберд ва Хин Тагер қишлоқлари, 2022 йилда Парух қишлоғи «босиб олиниши» фонида россиялик тинчликпарварларга саволлари борлигини айтган. Унинг сўзларига кўра, бу воқеаларнинг барчаси Россия тинчликпарварлари кўз ўнгида юз берган, шу туфайли у Тоғли Қорабоғдаги тинчликпарварлик операцияси тафсилотларини аниқлаштиришга катта зарурият туғилганини таъкидлаган.

    Мавзуга доир:

    • Путин Пашинян билан Тоғли Қорабоғ бўйича уч томонлама келишувни муҳокама қилди
    • Озарбайжон Арманистонни Қорабоғдаги янги отишмада айбламоқда
    • Блинкен Ереван ва Бокуни Қорабоғ можаросини тўғридан-тўғри музокаралар йўли билан ҳал қилишга чақирди
    • Илҳом Алиев: «Тоғли Қорабоғ мавжуд эмас, бу номдаги автоном вилоят 1991 йил тугатилган»

    26.08.2022, 13:56   Изоҳ (1)   12858
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (1)

    Кириш
    1. 1418908385@telegram.org / 26.08.2022, 15:56

      Качонгача бунака вахшийлик давом этади хеч Ким жавоб бермайди?Улган улди бу камалади узоги 3 йил кейин амнистия га тушиь чикиб кукрагини кериб юради курганман шунакаларди.Бир умирлик камок жазосига тортиш керак бунакаларди.Бу хабарди миллионлаб инсонлар укиди курди натижасига кизикади кайсидир инсонлар мана шу экан охири деб жиноят килиши табий холдир.Шунинг учун ута огир жазо бериш керак,албатта бу мавзуни натижасини ДАРЁ каналларида кузатиб борамищ

      Жавоб бериш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Киевда Россия ва собиқ иттифоққа алоқадор 95 та кўча ва майдонлар номи ўзгартирилди

    26.08.2022, 12:46

    Шольц Байденнинг Россия ҳудудига зарбалар бера оладиган қурол-яроғни Киевга тақдим этмаслик ҳақидаги фикрини қўллаб-қувватлади

    26.08.2022, 12:22

    БМТ Тожикистон ҳукуматини афғонларни депортация қилишни тўхтатишга чақирди

    26.08.2022, 12:10

    Украинадаги урушнинг яқин ярим йил ичидаги тақдири бўйича бешта прогноз маълум қилинди

    26.08.2022, 11:44

    Абхазия Россия ва Беларусь Иттифоқ давлатига қўшилишга тайёрлигини билдирди

    26.08.2022, 11:12

    Беларусь Қирғизистон собиқ президенти Бакиевни ватанига экстрадиция қилишдан бош тортди

    26.08.2022, 10:59
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни

     

    Тавсия этамиз

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Хитойда чивинлар ташийдиган юқумли касалликка чалиниш ортди

    Дунё | 4 август, 02:25

    Ҳиндистонда камида 14 киши автомобилда каналга тушиб кетди (видео)

    Дунё | 3 август, 23:35

    Афғонистон ва Ўзбекистон тадбиркорлари 20 млн долларлик меморандум имзолади

    Ўзбекистон | 3 август, 23:27

    Сирдарёда 1,6 млрд сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланган тадбиркор аниқланди

    Ўзбекистон | 3 август, 22:52

    Суперлига. “Андижон” “Қўқон-1912”ни  йирик ҳисобда мағлуб этди

    Спорт | 3 август, 22:35

    Австралияда 40 йилда илк бор рекорд миқдорда қор ёғди (видео)

    Дунё | 3 август, 22:15

    “Ракурс” — зўравонлик, руҳий босим ва педофилизм. Аёлларга нисбатан зўравонлик нега кўпаймоқда? (видео) 

    Ўзбекистон | 3 август, 22:03
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.