Mercedes-Benz компанияси Россиядаги заводини сотмоқда. Бу ҳақда ўз манбааларига таяниб «Коммерсантъ» хабар берди.
Гап Москва яқинидаги Эсиповода жойлашган Mercedes-Benz Мануфаcтуринг Рус компаниясига тегишли завод ҳақида бормоқда.
Маълумотларга кўра, сотувга қўйилган завод учун келишув якуний босқичда ва харидор рус дилери бўлади. Айни пайтда ҳужжатлар билан боғлиқ муаммолар мавжудлиги учун жараян кечикмоқда.
Бундан ташқари Mercedes Москва яқинидаги офис ва хизматлар жойлашган бинони сотмоқчи.
Мутахассисларнинг фикрича, агар завод сотилса, харидор ундан Mercedes автомобилларини йиғишда қийинчиликларга дуч келади.
Аввалроқ июнь ойида Европа Иттифоқида автомобиллари савдоси рекорд даражада пасайган эди.
Изоҳ (0)