Тошкент шаҳар, Сергели туманидаги тўйхона кимошди савдосига қўйилди. Лот маълумотлари «E-auksion» порталида эълон қилинди.
Лот аукционга иқтисодий судлар ҳукми билан Сергели туман МИБ томонидан қўйилган. 2009 йилда қурилган ушбу 2 қаватли бино 29 та хонадан иборат.
Ер участкасининг умумий майдони — 0,51 гектар. Бинонинг майдони — 10 77 квадрат метр. Тўйхонада газ, сув, электр таъминоти ва канализация тизими мавжуд.
Аукционга қўйилган «Мунаввар» тўйхонасининг бошланғич баҳоси — 4,08 млрд сўм. Аризалар 26 сентябрь 09:00 га қадар қабул қилинади. Савдолар худди шу куни 10:00 да бошланади.
Аввалроқ аукционга қўйилган энг арзон ва энг қиммат автомобиллар рўйхати ҳақида хабар берилганди.
Изоҳ (0)