2022 йилнинг ёзида чет элда дам олишни афзал кўрадиган россияликлар орасида МДҲ мамлакатлари оммабоп бўлмоқда. Бу ҳақда «ТАСС» хабар берди.
Жорий йилнинг ёзида россияликлар хорижда дам олишдан кўра маҳаллий дам олишни афзал кўришди. Ундан кейин эса МДҲ давлатларига саёҳат қилиш оммабоп бўлмоқда.
Ёз ойларида россиялик туристлар орасида талаб энг юқори бўлган мамлакатлар Ўзбекистон ва Қозоғистон бўлди.
Туристлар Қозоғистонга энг кўп пул сарфлаган — банк картаси билан харид қилиш учун ўртача 10 минг рубль ( 1,8 млн сўм).
Ўзбекистонда бу кўрсаткич 6,8 минг рублни (1,2 млн сўм) ташкил қилган бўлса, Қирғизистонда 2 минг рубль (362 минг сўм) бўлган.
МДҲдан ташқарида россиялик туристлар учун энг машҳур давлатлар бешлиги қуйидагича:
- Туркия;
- Мальдив ороллари;
- Исроил;
- Греция;
- Таиланд.
Изоҳ (0)