Россия бир қанча Осиё мамлакатлари билан узоқ муддатли нефть шартномаларини катта чегирмалар билан муҳокама қилмоқда. Бу ҳақда Bloomberg хабар берди.
Маълумотларга кўра, Россия дастлабки музокараларни олиб бормоқда, ҳозирча 30 фоизгача чегирма таклиф қилинмоқда.
G7 етакчиларининг июнь ойи охиридаги саммитида Россия нефтига максимал нархларни жорий этиш ташаббуси муҳокама қилинганди.
Шу тариқа, G7 мамлакатлари Россиянинг нефть сотишдан тушган даромадини камайтирмоқчи. Bloomberg’нинг ёзишича, АҚШ ва унинг иттифоқчилари хом ашё учун 40-60 долларгача нарх чегараси қўйишни муҳокама қилган.
Шу билан бирга, нефть етказиб беришни тақиқлаш Вашингтон, Оттава ва Лондон томонидан жорий этилган, Европа Иттифоқи давлатлари Россияга қарши жорий этган санкциялар доирасида энергия ташувчисидан босқичма-босқич воз кечишни режалаштирмоқда.
Аввалроқ ОПЕК+ Эрон нефти сабаб хом ашё қазиб олишни қисқартириши мумкинлиги ҳақида хабар берилганди.
Изоҳ (0)