Тошкент шаҳар, Яккасарой тумани, Бешчинор кўчасидаги ҳовли кимошди савдосига қўйилди. Лот маълумотлари «E-auksion» порталида эълон қилинган.
Лот изоҳида ёзилишича, ҳовлида 3 та сауна мавжуд ва у қисман жиҳозлари билан сотилади. 2017 йилда қурилган ушбу 2 қаватли уй 8 та хонадан иборат.
Ер участкасининг умумий майдони — 0,06 гектар. Бинонинг майдони — 383 квадрат метр. Ҳовлида газ, сув, электр таъминоти ва канализация тизими мавжуд.
Аукционга қўйилган ҳовлининг бошланғич баҳоси — 6,3 млрд сўм. Аризалар 22 сентябрь 09:00 га қадар қабул қилинади. Савдолар худди шу куни 10:00 да бошланади.
Аввалроқ аукционга қўйилган энг арзон ва энг қиммат автомобиллар рўйхати ҳақида хабар берилганди.
Изоҳ (0)