• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12725.16
    • RUB158.65
    • EUR14507.95
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +24°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Маданият

    «Бульдозер билан ваҳшийларча бузиб ташланган». Озода Нурсаидова уйи бузилганида тушкунликка тушгани ҳамда 300 млн сўм зарар кўргани ҳақида (видео)

    Хонанда Озода Нурсаидова «Миллий» телеканалининг «Зарб» кўрсатувига берган интервьюсида уйда ўтирган вақтда мутасаддилар бульдозер билан уйини бузишга келгани, бу ҳолатдан сўнг стрессга тушгани, 250-300 миллион сўм моддий зарар кўргани, «вахшийларча» уйини бузишгани ҳақида гапирди.

    Озода Нурсаидова уйда ўтирган вақтда мутасаддилар уни огоҳлантирмасдан, уйини бузишга бульдозер билан келгани ҳақида

    Бу мавзу ҳаётимдаги энг оғир дамларни эслатадиган, оғриқли мавзулардан бири ҳисобланади. Яқинда бу ҳақда Конституциядаги ўзгаришларни кўриб хурсанд бўлдим. Яккасаройда тураман, 2007 йилда бир корхонанинг бўш ерини сотиб олганман. Тўғрироғи, уйимни қурган компания эгалари менга шу таклифни берган. Бозор нархида пулини тўлаб, шу ерни сотиб олдим — 2,5 сотих ер эди. Сотиб олиб ҳамма нарсани ҳужжатлаштирдим. Орадан олти йил ўтиб, 2013 йилда уйимда ўтирган вақтимда ҳокимиятдаги ишлайдиганлар бульдозер билан келди, ер-жой билан боғлиқ суд бўлган экан — хабарим йўқ эди.

    Уйимга бульдозер билан келиб, бузамиз дейишди, огоҳлантиришмади. Уйингизни бузишимиз керак, суд бўлган, прокуратура кадастрни бекор қилган, дейишди. Бекор қилингани ҳақида хабарим йўқ эди, биринчи маълумотни ўша пайтда олдим. Шунда ўша пайт ҳокимликнинг ҳуқуқшуноси менга бошқа бир фамилияларни айтди ва шуларнинг буйруғи бор деди. Суддан ёки ҳокимликдан бирор-бир даъвогар менга бу ҳақда айтмаган, дейди хонанда.

    Фото: Instagram /@ozodaofficial

    Фото: Instagram /@ozodaofficial

    Хонанда уйини бузишгандан кейин стрессга тушгани ва бир неча бор ҳужжатлари бекор бўлгани ҳақида 

    Дастлаб апелляцияга бераман дедим, бу ҳолатни ўрганишни хоҳладим. Қўлимда кадастрим бор эди, ҳокимнинг ҳам қарори бор, вазиятни ўргандим, нима сабабдан прокуратура томонидан қарор бекор қилинганини ўйладим. Менга битта сабаб, яъни техник хато деб айтишди.

    Уч марта ҳоким ўзгарди, уч марта менинг масалам кўтарилди ва икки марта кадастрим бекор бўлди. Менга 2007 йилда бу қарорни берган ҳоким ишдан кетганидан кейин 2013 йилда бошқа ҳоким томонидан келиб кадастримни бекор қилмоқчи бўлди, у ҳам кетганидан сўнг биз кейинги кадастрни 2018 йилда — бошқа ҳоким келганидан кейин олдик. Давлат томонидан ноқонуний ишларни қилаётган шахсларни деб кўп инсонлар жабр чекмоқда. Мен ҳам бу ҳолатдан сўнг стресс олдим, моддий зарар кўрдим, 2018 йилда ҳушимдан кетиб қолганман, менда видеолари ҳам бор, дейди Озода Нурсаидова.

    Фото: Instagram /@ozodaofficial

    Фото: Instagram /@ozodaofficial

    Озода Нурсаидова уйи «вахшийларча» бузилгани, бундан 250-300 миллион сўм зарар кўргани тўғрисида 

    Яна бир масала бор — уйим Мажбурий ижро бюроси томонидан «вахшийларча» бузилган, 30 та одам келган. Кейин 2018 йилда уйимни жуда тезлик билан бузишган, ҳаттоки нарсаларимни олиб қолишга улгурмаганман, 250-300 миллион сўм атрофида зарар кўрганман, бу ердан ташқари, жиҳозларнинг нархи. Шунақа «вахшийларча» бузишган. Бу ҳолатни эслаш мен учун оғир.

    Ҳозир бу жойга қарамайман ҳам, тўрт йил бўлди, мен уйим-жойим дейдиган инсонман, лекин ҳовлига киргим, қарагим келмайди. Биз ўзимиз бузиб берамиз дедик, ҳаттоки бир соатга ҳам имконият беришмади. Ўша пайт соат учгача уйимга 35 та одам кирган, шу одамлар уйимни оёқости қилиб, бульдозер билан бузган, шунда бу уйимнинг ёнидаги уйларга ҳам зарар етган, дейди хонанда.

    Мавзуга доир:
    • «Ҳозир муаммоларимизни ҳал қиладиган давр». Озода Нурсаидова 3 йил аввал уйи бузилганидан азият чеккани ҳамда конституциянинг тегишли моддасига киритилаётган ўзгартириш ҳақида.
    • Instagram: Ўзбекистонни тарк этган Алишер Узоқов, эри билан ярашганини инкор этган Марям Тиллаева, Озода концертидаги ғайриоддий ҳолатлар.
    • Instagram: Раъно Шодиева илк марта буви бўлади, Дилноза Кубаева — «ҳомиладор», Liil Xurramovнинг Озода Нурсаидовага сюрпризи.
    • Instagram: Россия президентидан совға олган Озода, Сардор Мамадалиевнинг қандай бизнеси бор? Юлдуз Усмонова иштирокидаги  муҳокамаларга сабаб бўлаётган тўй. 

    24.08.2022, 20:55   Изоҳ (0)   22961
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбек шоу-бизнеси юлдузлари иштирокидаги «Менинг тўйим» фильми премьерасидан репортаж (фото, видео)

    24.08.2022, 20:00

    «Актёрларнинг оғзидан очликнинг ҳиди келиб туради». Актёр Раҳмонали Суропов вилоят театридаги актёр ва актрисаларнинг қийин шароити ҳақида (видео)

    24.08.2022, 18:07

    Бейонсе, Клуни, Роналду: эгизак фарзанд тарбиялаётган машҳур ота-оналар (фото)

    24.08.2022, 16:32

    Ҳожибой Тожибоевнинг қизи Мадина санъаткор ҳамкасбига турмушга чиқаётганини маълум қилди (видео)

    24.08.2022, 14:22

    Суратга олиш майдончасидан ташқарида бир-бирини кўрарга кўзи бўлмаган актёр ва актрисалар (фото)

    24.08.2022, 13:51

    «Ҳовли» турк сериали юлдузи Демет Эвгар илк марта она бўлди (фото)

    24.08.2022, 12:50
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 

     

    Тавсия этамиз

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Хитойда чивинлар ташийдиган юқумли касалликка чалиниш ортди

    Дунё | 4 август, 02:25

    Ҳиндистонда камида 14 киши автомобилда каналга тушиб кетди (видео)

    Дунё | 3 август, 23:35

    Афғонистон ва Ўзбекистон тадбиркорлари 20 млн долларлик меморандум имзолади

    Ўзбекистон | 3 август, 23:27

    Сирдарёда 1,6 млрд сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланган тадбиркор аниқланди

    Ўзбекистон | 3 август, 22:52

    Суперлига. “Андижон” “Қўқон-1912”ни  йирик ҳисобда мағлуб этди

    Спорт | 3 август, 22:35

    Австралияда 40 йилда илк бор рекорд миқдорда қор ёғди (видео)

    Дунё | 3 август, 22:15

    “Ракурс” — зўравонлик, руҳий босим ва педофилизм. Аёлларга нисбатан зўравонлик нега кўпаймоқда? (видео) 

    Ўзбекистон | 3 август, 22:03
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.