Фарғона вилоятида 25 дона телевизорнинг ноқонуний олиб кирилишига чек қўйилди. Бу ҳақда вилоят божхона бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, Фарғона вилояти божхона бошқармаси контрабандага қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан тезкор тадбир ўтказилган. Жараён давомида Водил–Тошлоқ йўналишида ҳаракатланаётган фуқаро Ю.И. бошқарувидаги Damas кузатувга олиниб, Тошлоқ тумани ҳудудида тўхтатилган.
Машина белгиланган тартибда холислар иштирокида кўздан кечирилган. Натижада автомашина юкхонасида хорижда ишлаб чиқарилган ва божхона расмийлаштирувидан ўтганини тасдиқловчи ҳужжатлари бўлмаган, дастлабки қиймати 51 миллион сўмдан зиёд 2 турдаги 25 дона телевизор борлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)