• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +29°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистонда талабалар ўқишини кўчириш бўйича янги тизим ишга тушди. Унинг афзалликлари нимада?

    Сўнгги йилларда олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш тизимида кўплаб ижобий ўзгаришлар юз берди. Масалан, абитуриентларга ўзлари яшаб турган жойдан Ўзбекистондаги истаган институт ёки университетига ДТМ расмий сайти орқали онлайн тарзда ҳужжат топшириш имкони яратилди. Бундай қулайликни 5-6 йил илгари тасаввур ҳам қилиб бўлмасди.

    Талабалар ўқишини кўчириш бўйича янги тизимнинг афзалликлари ҳақида «Дарё»га Тошкент молия институти ректори, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор Тўлқин Тешабоев гапириб берди.

    Тўлқин Тешабаев

    Тўлқин Тешабаев
    Фото: Тўлқин Тешабаев архивидан

    Талабаларнинг ўқишини кўчириш бўйича меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар такомиллаштирилди.

    Хусусан, Ўзбекистон президентининг 2022 йил 15 июндаги «Давлат олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш жараёнларини ташкил этиш тўғрисида»ги қарорида халқаро тан олинган рейтингларда биринчи мингталик ўринларда мавжуд ОТМдан Ўзбекистондаги ОТМларнинг мос ва турдош таълим йўналишларига ўқишни кўчиришда тест синовлари ўтказилиши белгилаб қўйилди.

    Бунда тест синовлари бўйича ўтиш баллари ҳар йили 15 июлга қадар Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда тизимида ОТМ бўлган вазирлик ва идоралар томонидан белгиланади ҳамда Давлат тест марказининг расмий веб-сайтида эълон қилинади.

    Тошкент молия институти мисолида қарайдиган бўлсак, 2022/2023 ўқув йилида хорижий олий ўқув юртларидан ўқишини ушбу институтнинг таълим йўналишларига кўчириш учун тест синовлари топширган талаба камида 105 балл олиши керак.

    Бундан икки йил аввал кириш бали 56,7 баллни ташкил этган. Тасаввур қилинг, ўзимиздаги абитуриент камида 130–140 балл олиб институтга ўқишга кирсаю, хорижий ОТМдан ўқишини Ўзбекистонга кўчирган талаба тест синовларида 56,7 балл билан ўқишга қабул қилинса.

    Очиғини айтиш керак, бу ҳолат бошқа олий ўқув юртларини билмадиму, бизнинг институтда таълим сифатининг пасайишига сабаб бўлди. 2020/2021 ўқув йилида 550 га яқин фуқаролар хорижий олий таълим муассасалариги ўқишини Тошкент молия институтига кўчирган. Тажриба шуни кўрсатаяптики, уларнинг аксарияти институтда ўқитиладиган фанларни ўзлаштириши қийин кечмоқда ёки академик қарздор бўлиб қолмоқда. Шуни инобатга олиб, хорижий ОТМларидан ўқишини давлат ОТМларига кўчириш учун ўтказиладиган тест синовларида кириш баллининг 105 балл этиб белгиланишини тўғри қарор деб ҳисоблайман.

    Яна бир жиҳат. Республикамиз абитуриентларини турли йўллар билан хорижий олий ўқув юртларига ўқишга киритиш ва орадан бир йил ўтса, Ўзбекистондаги исталган университет ёки институтига ўқишини кўчириб беришда «амалий ёрдам» кўрсатадиган консалтинг фирмалари кўпайиб кетди. Албатта, ҳукумат томонидан кўрилаётган чора-тадбирлар натижасида бундай салбий ҳолатларнинг олди олинмоқда.

    Ўзбекистон президентининг юқорида келтирилган қарорига асосан, 2022/2023 ўқув йилидан бошлаб талабалар ўқишини хорижий мамлакатларда фаолият юритаётган ОТМларидан республикамиз ОТМларининг мос ва турдош бўлмаган таълим йўналишларига кўчиришга рухсат этилмайди. Буни оддий тилда тушунтирадиган бўлсак, хорижий ОТМларининг нотурдош таълим йўналишларида ўқиган талаба ўқишини Тошкент молия институтининг бирорта таълим йўналишига кўчира олмайди.

    Биз юқорида «ташқи кўчириш» деб ном олган талабалар ўқишини кўчиришнинг айрим хусусиятлари тўғрисида тўхталиб ўтдик. Ҳолбуки, талабалар ўқишини «ички кўчириш» ҳам мавжуд. Хусусан, 2022/2023 ўқув йилидан бошлаб Ўзбекистон ҳудудида давлат ОТМнинг биридан бошқасига ўқишни кўчиришга фақатгина талаба оила қуриши муносабати билан турмуш ўртоғи доимий яшайдиган ҳудуддаги ОТМга ўқишини кўчириш учун ва давлат органлари ходимлари иш жойи ўзгарган тақдирда унинг турмуш ўртоғи ёки вояга етмаган фарзанди ўқишини кўчириш учун мурожаат қилганда, тегишли вазирлик (идора) раҳбарининг тавсияси асосида рухсат берилади. Бошқа ҳолатларда талабалар ўқишини кўчириши мумкин бўлмайди.

    Бакалавриат ва магистратура таълим йўналишлари, иккинчи ва ундан кейинги олий таълимга ўқишга кириш учун абитуриентлар махсус электрон дастурлар орқали онлайн рўйхатдан ўтгани каби хорижий ва миллий ОТМларидан ўқишини бошқа ОТМларига кўчираётган фуқаролар учун анча қулайликлар яратилди. Янги ўқув йилида ўқишини хорижий ва нодавлат ОТМларидан кўчирмоқчи бўлган талабалар Давлат тест марказининг my.dtm.uz сайти орқали, республикадаги бир ОТМдан бошқасига ёки бир ОТМ доирасида ўқишини кўчирмоқчи бўлган талабалар transfer.edu.uz сайти орқали онлайн рўйхатдан ўтиш имкониятига эга бўлди.

    Хулоса ўрнида таъкидлаш керакки, талабалар ўқишини кўчириш борасида йўлга қўйилган янги тизим ОТМларда таълим сифатининг ошишига, фуқароларда ўқишини кўчириш масъулияти юзага келишига ва энг асосийси, талабалар ўз билимларини янада кучайтиришларига туртки бўлади.

     

    23.08.2022, 13:30   Изоҳ (0)   11776
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Андижонда бренд маҳсулотлар контрафактини ишлаб чиқараётган корхона 3 млн сўм жарима тўлади

    23.08.2022, 13:27

    АҚШ конгрессменлари Ўзбекистон Миллий гвардияси билан икки томонлама алоқаларни ривожлантириш масалалари муҳокама қилди

    23.08.2022, 13:25

    Фарғонада фуқаро МЧЖ раҳбаридан 3000 доллар пул олаётганда ушланди

    23.08.2022, 13:23

    Қашқадарёда йўлни кесиб ўтаётган пиёда Nexia уриб юборишидан вафот этди

    23.08.2022, 13:05

    Тошкентда биометрик маълумотлар асосида инсон юзини аниқлаш тизими йўлга қўйилади

    23.08.2022, 13:01

    «Аёллар бизнеси учун биринчи қадам» танлови учун 10 млрд сўм ажратилди

    23.08.2022, 12:59
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари

     

    Тавсия этамиз

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Оғир жинояти учун қидирувда бўлган 3 нафар шахс БААдан Ўзбекистонга экстрадиция қилинди  

    Ўзбекистон | 3 август, 21:45

    Европада хавфли вирус тарқалмоқда: ўлим ҳолатлари қайд этилди 

    Дунё | 3 август, 21:15

    Трампга қарши иш олиб борган прокурорга нисбатан тергов бошланди

    Дунё | 3 август, 20:24

    Саудия Арабистони клублари Винисиус трансферидан воз кечди

    Спорт | 3 август, 19:34

    Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Туркманистонга боради

    Ўзбекистон | 3 август, 19:29

    Россияда 14 ёшли озарбайжонлик терактда айбланди (видео)

    Дунё | 3 август, 19:15

    Sea Breeze лойиҳасининг эгаси қандай мажбуриятларни ўзига олмоқда?

    Ўзбекистон | 3 август, 18:56

    Исроил мудофаа вазири бутун Ғазони босиб олишга чақирди (видео)

    Дунё | 3 август, 18:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.