АҚШда полиция ходимлари бир одамни дахшатли тарзда калтаклаётган акс этган тасвирлар тарқалди. Бу ҳақда Reuters хабар бермоқда.
Якшанба 21 август куни Арканзас штатидаги Кроуфорд округида маҳаллий аҳоли томонидан тасвирга олинган видеода полиция ходимлари бир одамни ерга ётқизиб, шавқатсизларга ураётгани акс этган. Офицерлардан бири видеони машинадан тасвирга олиб кетаётган одамга «Орқага қайт» деб қичқирган, иккинчиси эса унга машинасига қайтишини айтган.
Маҳаллий журналистлар томонидан аниқланишича, калтакланган эркакнинг исми Рандалл Вустер бўлган. Ҳибсга олинишидан бир неча дақиқа олдин у дўкон сотувчисига таҳдид қилган, шунингдек, амалдорнинг бошининг орқа қисмига урган.
Албатта, ҳеч ким жабрланувчини оқламайди, лекин у бундай шафқатсиз муносабатга лойиқ эмас эди», — дейди Арканзас губернатори Аса Хатчинсон.Ушбу шов-шувли видеодаги полициянинг ҳаддан ташқари тажовузкор хатти-ҳаракатлари кўплаб қоралаш ва норозиликларга сабаб бўлмоқда.
Ҳозирда Арканзас штат полициясининг жиноий қидирув бўлимининг махсус агентлари содир этилган воқеа бўйича тергов олиб бормоқда.
Шунингдек, Кроуфорд округи Шериф департаменти якшанба (21 август) куни Facebook’да ҳодисага алоқадор полициячилар тергов якунлангунча ишдан четлаштирилгани ҳақида баёнот берди. Жабрланувчи эса дастлаб касалхонага олиб кетилган, кейин панжара ортига жўнатилган.
Изоҳ (0)