2022 йил июль ойида Японияда истеъмол нархлари 2021 йил июлига нисбатан 2,6 фоизга ошди. Бу ҳақда мамлакат Ички ишлар ва коммуникациялар вазирлигига таяниб «Интерфакс» хабар бермоқда.
Инфляция июнь ойида 2,4 фоиз бўлган эди. Ўсиш суръатлари 2014 йил апрель ойидан бери энг юқори кўрсаткич бўлди, истеъмол нархлари кетма-кет 11 ой давомида ўсди.
Истеъмол нархлари ўсишининг тезлашиши Украинадаги можаролар фонида ёнилғи ва озиқ-овқат нархларининг ошиши, япон иенасининг кескин қадрсизланиши билан боғлиқ.
Японияда ўтган ойда озиқ-овқат маҳсулотлари 4,4 фоизга, ёнилғи ва коммунал хизматлар 14,7 фоизга, кийим-кечак ва пойабзал 1,4 фоизга, мебель 3,9 фоизга қимматлашган.
Шу билан бирга, транспорт хизматлари 0,2 фоизга, тиббий хизмат 0,8 фоизга арзонлашди.
Аввалроқ Япония ҳукумати ёшларни кўпроқ спиртли ичимликлар истеъмол қилишга ундовчи ғоялар танловини эълон қилган эди.
Изоҳ (0)