Август ойида Осиёдан Европа мамлакатларига денгиз орқали дизель ёқилғиси етказиб бериш ҳажми беш ойлик максимал даражага етиши мумкин. Бу ҳақда Bloomberg хабар бермоқда.
Прогнозларга кўра, 3 млн баррелга яқин дизель ёқилғиси юкланган бешта кема шу ой Европага жўнаб кетишга тайёр, бу сўнгги ойлардаги рекорд кўрсаткичдир.
Етказиб бериш ҳажми иссиқ об-ҳаво, газ нархининг ошиши ва Россиядан энергия импортида узилишлар хавфи туфайли ошмоқда.
Яқин Шарқдан Европага етказиб бериш ҳажми ҳам ошади, — дейилади хабарда.
Трейдерларнинг фикрига кўра, дизель ёқилғиси оқими Европага йўналтирилган, чунки Амстердам, Роттердам ва Антверпенда унинг нархи Осиёдагидан юқори.
Шу билан бирга, Хитой иқтисодиётидаги таназзул ва Ҳиндистонда талабнинг мавсумий пасайиши Осиё бозорида дизель ёқилғисининг ортиқча таклифини юзага келтирди.
Ҳиндистон ва Шимолий Осиёдан кетаётган ёқилғи танкерлари Европага бир ой ичида етиб боради.
Аввалроқ Европа қишни дизель танқислиги билан бошлаши ҳақида хабар берилганди.
Изоҳ (0)