Redwire корпорацияси Ердан ташқари боғдорчилик бўйича тадқиқотларни кучайтириш учун келаси йил баҳорида коинотда ўзининг биринчи тижорий иссиқхонасини ишга туширади. Бу ҳақида Reuters ахборот агентлигига таяниб EastFruit хабар бермоқда.
Redwire иссиқхонасининг лойиҳа менежери Дейв Риднинг сўзларига кўра, космик инфратузилма компанияси лойиҳаси NASA’нинг Артемис ва бошқа лойиҳалари учун муҳим маълумотларни тақдим этади.
Артемис дастури космонавтларни Ойга жўнатиш ва узоқ муддатли Ой колониясини ташкил этишни мақсад қилган.
Redwire компаниясининг биринчи мижози тижорат қишлоқ хўжалиги технологияси бўйича Dewey Scientific компанияси бўлиши айтилди. Янги лойиҳа инсониятнинг космосда экин етиштириш имкониятларини кенгайтириши керак.
Компаниянинг замонавий «космик» маҳсулотлари Халқаро космик станцияда тадқиқотлар ўтказиш учун тўлиқ автоматлаштирилган ўсимлик етиштириш тизимини ўз ичига олган.
Изоҳ (0)