Бугун,

  • USD 10940.05
  • RUB 182.26
  • EUR 11121.65

Марказий банк 2022 йилнинг 1 август ҳолатига кредит ахборотининг давлат реестрига киритилган банкларнинг мижозлари ва уларнинг кредит шартномалари бўйича маълумот тақдим этди.

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Унга кўра, Ўзбекистонда умумий кредит шартномалари сони 3,6 миллионтани ташкил қилади. Бунда шартномаларнинг 203 мингтаси компаниялар билан, 3,4 миллионтаси эса оддий аҳоли билан тузилган.

Маълум бўлишича, 2017 йилнинг 1 январидан бошлаб мижозлар сони 4,5 баробарга, шартномалар сони 4,6 баробарга кўпайган. 

Банклар томонидан шартномаларнинг энг кўпи микроқарзлар билан тузилган — 38 фоиз.

Истеъмол мақсадлари учун кредитлар 27 фоиз бўлган бўлса, микрокредитлар 26 фоизни ташкил қилган. 

Бундан ташқари ипотека кредитлари учун шартномалар сони умумий кўрсаткичнинг 9 фоизини ташкил қилган. 

Кредитларнинг 57 фоизи эркакларга, 43 фоизи аёлларга берилган. Улар орасида энг кўп кредит шартномалари 31-40 ёш орасидаги мижозлар билан тузилган — эркакларда 574 мингта, аёлларда 420 мингта. Энг кам кредит аёлларда ҳам эркакларда ҳам 50 ёшдан ошган аҳолига берилган.

Аввалроқ Ўзбекистонда энг кўп кредит ажратган банклар рўйхати эълон қилинганди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар