Uzcard банкоматларида 200 минг сўм қийматига эга банкнот чиқариш ҳам амалга оширилмоқда. Бу ҳақда процессинг маркази ахборот канали хабар бермоқда.
Uzcard жамоаси банкоматларнинг янги банкнотларини қабул қилишини таъминлаш бўйича фаол иш олиб бормоқда, — дейилади хабарда.
Тез орада Uzcard банкоматларида янги банкнотларни нафақат қабул қилиш, балки киритиш ҳам мумкин бўлади.
Аввалроқ нақд пулга бўлган талабни қондириш мақсадида, 15 июлдан Ўзбекистонда 200 минг сўмлик банкнота муомалага киритилганди.
Мамаризо Нурмуродовнинг таъкидлашича, 200 минг сўмлик банкнотасни эрта муомалага чиқаришдан мақсад одамларга қулайлик яратишдан иборат.
Изоҳ (0)