Бугун,

  • USD 10940.05
  • RUB 182.26
  • EUR 11121.65

Болгарияда Истрецка дарёси қуриб, 12 мингдан ортиқ одам сувсиз қолди, деб маълум қилган Ёнғин хавфсизлиги ва халқ ҳимояси хизмати бош бошқармаси директори Николай Николов. Бу ҳақда «Gazeta.ru» хабар бермоқда.

Фото: «Рус.бг»

Фото: «Рус.бг»
Дарё қисман ер остидан оқиб, кейин ер юзасига чиқар эди, энди эса у йўқ. Бу албатта биринчи марта содир бўлиши эмас, ўтган асрнинг 70 йилларида ҳам биз шундай ҳодисани бошдан кечирганмиз. Лекин фарқли томони 72 соат ичида дарё ўз оқимини тиклаган. Афсуски, ҳозирги вазиятда бу ҳали ҳам амалга ошмади, — дейди Николай Николов.
Унинг аниқлик киритишича, гидрология хизмати мутахассислари ва мутасадди ташкилотлар сув таъминоти муаммосини ҳал қилиш устида ишламоқда.

Аввалроқ ғайритабиий юқори ҳарорат тарихда биринчи марта Британиянинг Темза дарёси манбаси қуриб қолишига сабаб бўлгани ҳақида хабар қилинганди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар