Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Кўпчилигимиз қуритилган нон вақт ёки тахминан олти ой олдин банкага солинган чойнинг аслида яроқлилик муддати қандай экани ҳақида ўйлаймиз. Оқилона фикрларга асосланиб, биз айрим маҳсулотларни олдиндан ғамлаб қўямиз. Шунга қарамай, биз сотиб олган маҳсулотлар олдиндан айтиб бўлмайдиган даражада, тез яроқсиз ҳолга келади. Бу муддат ўтгандан кейин уларни истеъмол қилиш инсон организмида турли хил касалликларни келтириб чиқаради. AdMe нашри шу каби маҳсулотлар ҳақида маълумот берди.

Қуруқ нонушта

Кўп ҳолларда ёши катта инсонлар ва болалар енгил ва тез нонушта қилишни ёқтиради. Бунга турли хил дон, муссли ёки жўхори ёрмасидан тайёрланган таомлар киради. Ушбу маҳсулотлар жуда узоқ вақт сақланади, бироқ уларнинг сақланиш муддати доимий дегани эмас. Қадоқда очилмаган ўрамнинг 6-12 ой давомида сақланиши кўрсатилган. Уни очганингиздан кейин эса 4-6 ой сақлашингиз мумкин. Маҳсулот таркибидаги ингредиэнтлар қанча кўп бўлса, унинг сифати ҳам шунча тез ўзгаради.

Фото: AdMe

Фото: AdMe

Ёдланган туз

Агар тузга ёд қўшилса, маҳсулотнинг сақлаш муддати тахминан беш йил бўлиши мумкин. Ҳидига ҳам эътибор беринг: агар тузга бошқа модда қўшилса (ёки қадоқларга), у ҳолда маҳсулот ёмонлашади ва уни озиқ-овқатда ишлатиш хавфли бўлади.

Тузни намликдан ҳимоя қиладиган маҳкам ёпиқ шиша, ёғоч ёки сопол идишларда сақлаган маъқул.

Фото: AdMe

Фото: AdMe

Донли маҳсулотлар

Агар сиз жўхори ёки бошқа дон маҳсулотларидан тайёрланган таомларни истеъмол қилишни ёқтирсангиз ва уларнинг узоқ сақланишини истасангиз салқин, қуруқ ва қоронғи жойда сақланг. Бу уларнинг узоқ вақт давомида сифати бузилмасилигига ёрдам беради. Ёпиқ қадоқдаги донли маҳсулотлар 6-8 ой сақланиши мумкин. Қадоқ очилгандан кейин уларни 6 ой сақлаш мумкин эмас.

Фото: AdMe

Фото: AdMe

Қуритилган нон

Нон қотиб қолгандан кейин уни ташлаб юбормасдан музлатиб қўйишингиз ёки қуритилган нон бўлакларини тайёрлашингиз мумкин. Қуритилган нон бўлакларини ҳаво ўтказмайдиган қопқоқли идишда 3 ой сақлаш мумкин. Бироқ ёпиқ қадоқдаги қуритилган нон бўлакларини чиқарилгандан 6 ой ўтган бўлса истеъмол қилиш мумкин эмас.

Фото: AdMe

Фото: AdMe

Чой

Қулайлик жиҳатдан устун бўлгани учун кўплаб инсонлар пакетли чой чойни сотиб олади. Ёрлиқлардаги муддат маҳсулотнинг қанча вақт давомида таъмини ва ҳидини сақлаб қолишини кўрсатади. Бироқ пакетли чойни яроқлилик муддати ўтгандан кейин ҳам истеъмол қилиш хавфсиз ҳисобланади. Чой намлик туфайли ёмонлашади, шунинг учун уни қуруқ, қоронғи жойда, иссиқлик, ёруғлик, ҳаво намланадиган жойдан узоқда сақлаш керак.

Бундан ташқари, кўп нарса чой турига ҳам боғлиқ. Масалан, қайта ишланган қора Эрл Грэй чойлари сифатини яхшироқ сақлайди. Баргли ва пакетли чойни қадоқда кўрсатилган санадан кейин 6-12 ойдан кечиктирмасдан истеъмол қилиш керак.

Фото: AdMe

Фото: AdMe

Қуруқ сут

Қуруқ сут сигир сутини қуритиш орқали яратилади. Болалар кўп истеъмол қиладиган ушбу маҳсулотнинг яроқлилик муддатига алоҳида эътибор беришингиз керак. Маҳсулотнинг баъзи турларида уни 25 йилгача ишлатиш мумкинлиги кўрсатилган. Бироқ ҳар қандай ҳолатда ҳам уни 18 ой ишлатиш мумкин. Кўплаб ишлаб чиқарувчи компаниялар ушбу маҳсулотни турли хил витамин ва минераллар билан бойитади, бироқ вақт ўтиши билан уларнинг озуқавий қийматининг бир қисми ёки барча қисми йўқолиши мумкин.

Фото: AdMe

Фото: AdMe

Писта

Одатда писта ҳаво ўтказмайдиган контейнерларда ёки қопларда салқин ва қоронғи ерда сақланади, чунки улар ҳаво ўтказмайдиган жойда сифатини сақлаб қолади. Масалан, қовоқ уруғлари хона ҳароратида 100 кун ва совуқ жойда бир йилгача фойдаланиш мумкин. Чиа пистасини 1-2 йил, музлатгичда эса 3 йилдан ортиқ муддатда сақлаш мумкин. Писта эса ёпиқ қадоқда уч ой, қовурилган ҳолатда 5 ой сақланиши мумкин.

Фото: AdMe

Фото: AdMe

Попкорн

Попкорннинг яроқлилик муддати тахминан 8 ойни ташкил этади. Пиширилган попкорнни намлик йўқ бўлган жойда 6-12 ой сақлаш мумкин.

Фото: AdMe

Фото: AdMe

Уйда тайёрланган мураббо

Баъзан қишга тайёргарлик сифатида тайёрланган маҳсулотлар бир неча йил сақланади. Савдо дўконларидан сотиб олингани каби уйда тайёрланган мураббони максимал даражада икки йил сақлаш мумкин. Идишларни текширишни унутманг, уларда занг, ёриқлар ва пуфакчалар йўқлигига ишонч ҳосил қилинг.

Агар идишнинг сиртида моғор пайдо бўлса, мураббо истеъмол қилишга хавфли ҳисобланади. Идишни очгандан сўнг мураббони музлаткичда сақлаш ва кўп очиқ ҳавода қолдирмаслик керак.

Фото: AdMe

Фото: AdMe

Сачратқи

Сачратқи қаҳва ўрнини босувчи ажойиб маҳсулот ҳисобланади. Бундан ташқари, бу гулли ўсимлик иштаҳа етишмаслигини даволаш учун ишлатилади. Сачратқи янги узилганидан сўнг сифати бузилмаслиги учун уни маҳкам ёпиқ пластик идишларга солиб музлаткичга қўйиш керак. Бу ҳолатда уни 5 кунгача, хона ҳароратида эса 1-2кун сақлаш мумкин.

Фото: AdMe

Фото: AdMe

Мовий пишлоқ

Моғор одатда маҳсулотнинг сифатини бузади. Мовий пишлоқ эса қадоқдан очилгандан 3-4 ҳафта сақланиши мумкин. Бундан ҳолатда пишлоқнинг рангига алоҳида эътибор бериш керак, агар унинг ранги пушти ёки яшил рангда бўлса истеъмол қилишга шошилманг. Ушбу пишлоқнинг ҳиди мол гўштининг ҳидига ўхшайди.

Фото: AdMe

Фото: AdMe

Тарвуз

Ёзги мавсумнинг энг яхши меваларидан бири тарвуздир. Тарвуз хона ҳароратида етти кун, музлаткичда эса икки ҳафтагача сақланади. Аммо тарвузни бўлакларга бўлиб музлаткичга қўйсангиз уни 3-5 кунгача сақлашингиз мумкин. Шу билан бирга, тарвузни маҳкам ёпиқ идишга солиб қўйиш ёки пластик, алуминий фольга билан ўрашни унутманг. Қадоқлаш моғорлашнинг олдини олади ва таъмни сақлаб қолишга ёрдам беради.

Фото: AdMe

Фото: AdMe

Мавзуга доир:

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
«Дарё» кундалигида 2 декабрда содир бўлган энг муҳим воқеалар
Маҳаллий
«Ифлослантирувчи тўлайди» тамойили, «яшил сертификатлар», энергия улушини камайтириш: Мирзиёев «яшил» иқтисодиёт тақдимоти билан танишди
Дунё
Британия разведкаси Россия Украинадаги урушда қуруқликдан ҳужум қилолмаётгани сабабини тушунтирди