Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Chevrolet Onix ишлаб чиқарилиши жорий йилда бошланади ва янги модель тез орада сотувга чиқарилади. «Autostrada.uz» нашри Chevrolet Onix ҳақида батафсил маълумот берди.

Фото: UzAuto Motors

Фото: UzAuto Motors

Chevrolet Onix’га бир неча йиллардан бери қизиқиш кучайиб бормоқда. UzAuto Motors 2022 йил охиригача Chevrolet Onix автомобилларини серияли ишлаб чиқаришни йўлга қўяди

Асакадаги заводда автомобилларнинг биринчи партияси йиғилиб бўлинган.

Onix Chevrolet Tracker билан бир платформада қурилган ва шунга ўхшаш двигатель, дизайн ва интерьер элементларини олади.

Chevrolet Onix ва Chevrolet Tracker битта платформада қурилади — иккала автомобиль ҳам шасси, узатмалар қутиси ва двигатель дизайнида умумий компонентларга эга. Chevrolet Onix ички қисми эса Chevrolet Tracker билан бирлаштирилган.

Автомобильнинг энг биринчи позицияси 1,0 литрли турбо двигатель ва 86 от кучига эга атмосфера двигатели билан жиҳозланади.

Onix двигатели Trackerга ўрнатиладиган 1,2 литрли турбо двигатель билан бирлаштириладими ёки йўқми ҳозирча маълум эмас.

Автомобильда LED фаралар, олд ва орқа тўхташ датчиклари, шунингдек, круиз назорати, сенсорли экранли мултимедиа тизими ва орқани кўриш камераси бўлади.

Chevrolet Onix Premier вариантлари

Автомобиль бир нечта позицияларда сотилади. Унинг юқори версияси замонавий қулайлик ва хавфсизликнинг кўп вариантларига эга бўлади.

Булар орасида 116 от кучига эга турбо зарядланган двигатель ҳам бор. Бу орқали Onix 11 сонияда 100 км/соат тезликка чиқа олиши мумкин.

Malibu’нинг 2021 йилда ишлаб чиқарилган варианти 100 км/соат тезликка 9,5 секундда эриша олади.

Яна бир янглик, Onix’да 6 та ҳаво ёстиғи бўлишидир.

Onix қачон сотувга чиқарилади?

Chevrolet Onix’ни мижозларга етказиб бериш 2023 йилда бошланади, бироқ автомобиль учун шартномани аввалроқ тузиш мумкин бўлади.

Chevrolet Onix нархи

2021 йил март ойида UzAuto Motors компаниясининг ўша пайтдаги бош директори вазифасини бажарувчи Рустам Ражабов Chevrolet Onix нархи 9 минг доллардан 12 минг долларгача бўлишини айтган эди.

Бироқ, юқори позициядаги Tracker’га қараганда бой жиҳозларга эга Onix тўплами бу суммадан қимматроқ бўлишини аниқ кўрсатиб турибди.

Мексикада энг қиммат Chevrolet Onix — Премиер 19 700 доллар, Onix LT версияси эса 18 900 доллар, энг арзон Onix ЛС 16 400 доллар.

Chevrolet Onix техник хусусиятлари, ўлчамлари ва ёқилғи сарфи

Cobalt ёки Lacetti билан солиштирганда ғилдирак базаси ўзгармаган (2600 мм), лекин ташқаридан машина бошқачароқ кўринади.

Onix’нинг хусусиятлари:

  • Узунлиги: 4 474 мм;
  • Ғилдирак базаси: 2600 мм;
  • Кенглиги: 1730 мм;
  • Баландлиги: 1471 мм;
  • Двигатель қуввати: 86 (1,2 л) от кучи ва 116 (1,0 л) от кучи;
  • 100 км/соат тезликка эришиш — 13,2 сек/10,9 сек;
  • Оғирлиги 1,197 кг.

Onix нафақат Cobalt, балки Chevrolet Lacetti’ни ҳам ўрнини босиши керак бўлади.

Бироқ автомобиллар бир хил синфда тақдим этилган ва деярли бир хил ўлчамларга ва динамик хусусиятларга эга.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
«Туркия янги дунё тартибининг марказида бўлиши керак» — Эрдўғон
Маҳаллий
Андижонда 41 киши жароҳатланган автоҳалокат қурбонлари сони 4 нафарга етди
Маҳаллий
Ўзбекистонда помидор нархи барқарорлашди