«Angren pipe plant» устав капиталидаги 100 фоиз улушни хусусийлаштириш бўйича профессионал консалтинг компанияси танлаб олиниши юзасидан танлов эълон қилинди. Бу ҳақда Давлат активларини бошқариш агентлиги хабар берди.
Талабгорлар тижорат таклифларини жорий йил 6 сентябрь куни соат 18:00 га қадар тақдим этиши мумкин.
Агар биргаликда қўшма тижорат таклифи тақдим этилса, жалб қилинган шерик-консултантнинг ҳам ишини мувофиқлаштириш учун масъул бўлган ва жавобгарликни зиммасига оладиган асосий консултант кўрсатилиши лозим.
Корхона ҳақида маълумот
«Angren pipe plant» — Ўзбекистонда турли диаметрли мис қувурлар ишлаб чиқарувчи корхона бўлиб, лойиҳа қуввати йилига 8 минг тоннани ташкил этади.
Асосий хом ашё сифатида Марказий Осиё минтақасидаги энг йирик тоғ-кон ва қайта ишлаш корхоналаридан бири бўлган «Олмалиқ КМК» томонидан асосий металл таркиби 99,99 фоиз бўлган катодли мис етказиб берилади.
2021 йил якунига кўра, корхона 606,8 млрд сўм соф тушум, 167,2 млрд сўм соф фойда олган.
Аввалроқ «Дори-дармон» компаниясини хусусийлаштириш жараёни бошлангани ҳақида хабар берилганди.
Изоҳ (0)