Ўзбекистон енгил автомобиллар импортини оширгани ҳақида хабар берилган эди. 2022 йилнинг январь—июль ойларида мамлакат 25 та хорижий давлатдан енгил автомобиль импорт қилган.
Россия бу рўйхатда 1,3 мингга яқин автомобиль билан тўртинчи ўринни эгаллади. Ўтган йилнинг дастлабки етти ойида ушбу мамлакатдан 2,6 мингта енгил автмобил олиб келинган эди.
Импорт 1 йил ичида икки баробарга қисқарди. Асосий сабаб — уруш ва санкциялар туфайли Россия заводларининг ёпилиши.
Масалан, Франциянинг Renault концерни заводларини сотиб кетган эди. Энди бу ерда «Москвич» бренди остида енгил автомобиллар ишлаб чиқарилиши кутилмоқда.
Бундан ташқари, автомобилсозлик компаниялари микрочипларнинг этишмаслиги туфайли муаммоларга дуч келишмоқда.
Бунинг оқибатида илгари Россия Ўзбекистонга олиб кириладиган автомобиллар сони бўйича Хитой ва Жанубий Кореядан кейин учинчи ўринда бўлган бўлса, ҳозир бу ўринни Қозоғистонга бой бериб қўйди.
Йил бошидан бери импорт қилинган автомобиллар бўйича Россия учинчи ўриндаги Қозоғистондан катта фарқ билан ортда қолмоқда — 2,1 мингта автомобиль атрофида.
Ўтган йилнинг январь—июль ойларида Россиядан Қозоғистонга қараганда қарийб 1,3 мингта автомобиль кўпроқ олиб келинган эди.
Аввалроқ Россия уруши мамлакат иқтисодиётини тўрт йил аввалги даражага туширгани ҳақида хабар берилган эди.
Изоҳ (0)