АҚШнинг Огайо штати Синсиннати шаҳридаги Федерал қидирув бюроси (ФҚБ)га бостириб киришга уринган қуролли шахс уни ҳибсга олмоқчи бўлган пайтда полиция томонидан отиб ўлдирилган. Бу ҳақда CNN’га таяниб, «Интерфакс» хабар бермоқда.
Синсиннати штатидаги Федерал қидирув бюросига кўра, қуролланган шахс, пайшанба (11 август) куни эрта тонгда маҳаллий ФҚБ идорасининг ташриф буюрувчиларни текшириш ҳудудига яширинча киришга уринган, аммо сигнал чалинганидан кейин машинада қочиб кетган.
Федерал қидирув бюроси, Огайо шоссе патруль хизмати ва маҳаллий ҳуқуқ-тартибот идоралари гумонланувчини соатлаб таъқиб қилган. Натижада гумонланувчи машинани тўхтатган.
Қайд этилишича, музокаралар натижа бермагач, ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари гумонланувчини ҳибсга олишга уринган, бироқ у полицияга қурол ўқтаган.
Маълум қилинишича, у АР-15 автомати билан қуролланган бўлган.
Кейинроқ, гумонланувчи шахс Рики Шиффер эканлиги аниқланган.
Ҳозирда ФҚБ, Шиффернинг ижтимоий тармоқларини ва унинг экстремистик ташкилотлар билан алоқаси бор-йўқлигини аниқламоқда.
Бошқа бир федерал ҳуқуқ-тартибот идораси манбасининг таъкидлашига кўра, расмийлар гумонланувчининг 2021 йил 6 январдаги Капитолий ҳужумига алоқадор бўлган гуруҳларга боғлиқлигини текширмоқда.
Ҳодиса 9 август куни АҚШнинг собиқ президенти Дональд Трамп Мар-а-Лагонинг мулкида тинтув ўтказилгандан сўнг, шунингдек, тармоқда пайдо бўлган ФҚБга нисбатан кўплаб таҳдидлардан кейин содир бўлган.
Мавзуга доир: Перу полицияси президент қароргоҳига бостириб кирди
Изоҳ (0)