Копенгагенда бўлиб ўтган Украина учун донорлар конференциясида Ғарб давлатлари мамлакатга ҳарбий эҳтиёжлар учун 1,5 миллиард евро ажратишга ваъда берди, деб хабар бермоқда «Интерфакс».
Пул Украинада қурол-аслаҳа, жумладан, артиллерия ва ўқ-дорилар ишлаб чиқариш, украиналик аскарларнинг тайёргарлигини ривожлантириш ва кучайтириш ҳамда Украинанинг миналардан тозалаш ишларини қўллаб-қувватлашга йўналтирилади.
Бу маблағларни 1,5 миллиард евро миқдоридаги Буюк Британия, Дания ва Норвегиядан ажратилаётган хайр-эҳсонлар ташкил этади. Бироқ Дания мудофаа вазири Мортен Бёдсков «айрим делегациялар ўз парламентларининг қўллаб-қувватловларини олиши кераклиги» сабабли бу кўрсаткич ошиши мумкинлигини айтган.
Ўз навбатида Исландия «инструкторлар тайёрлаш» орқали Украинадаги ҳудудларни миналардан тозалашга ёрдам беришини, Норвегия эса Буюк Британияда украиналик ҳарбийларни тайёрлашга ёрдам беришини маълум қилди.
Анжуманда 26 давлат ва Европа Иттифоқи вакиллари иштирок этган.
Мавзуга доир: АҚШ Украинага 90 миллион доллар маблағ ажратади
Изоҳ (0)