• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12634.34
    • RUB162.37
    • EUR14821.34
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +36°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистонда судларда аудиоёзувдан фойдаланишни мажбурий қилиш таклифи илгари сурилмоқда

    Адлия вазирлиги ҳузуридаги Ҳуқуқий сиёсат тадқиқот институти томонидан ўтказилган таҳлилларга кўра айни пайтда Республикада 665 та суд зали аудиоёзувдан фойдаланиш тизими билан, 385 та суд зали эса видеоконференцалоқа тизимлари билан таъминланган.

    Амалдаги қонунчиликка кўра суд мажлисларини аудиоёзувдан фойдаланган ҳолда қайд этиб боришнинг ихтиёрий тартиби жорий этилган. Бундан келиб чиқадики, бугун судларда айрим ҳолатларда эски тизимдан фойдаланиш, яъни суд мажлисларини баённомаларда қайд этиб бориш тизими ҳамон давом этмоқда.

    Мутахассисларнинг фикрича, ҳатто тажрибали ёрдамчи ҳам суд мажлисида бўлиб ўтаётган ва иш учун муҳим бўлган барча ҳолатларни ёзиб бориш имкониятига эга бўлавермайди. Бу эса ўз ўзидан судланувчи, жабрланувчи ва судда иштирок этувчи бошқа иштирокчиларнинг кўрсатмалари тушунарсиз, юзаки баён этилаётгани, ҳатто, судья, прокурор, адвокат томонидан берилган саволлар ҳам баённомада ўз аксини топмаётган ҳолатларни юзага келтириши эҳтимоли юқори.

    Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда суд мажлиси аудиоёзувини мажбурий олиб бориш тартибини жорий этиш, манфаатдор шахсларнинг мурожаатига асосан суд мажлисининг аудиоёзувларини «E-XSUD» ахборот тизими орқали электрон тақдим этиш тартибини йўлга қўйиш, жиноят, фуқаролик ишлари бўйича судлар ҳамда иқтисодий судларни аудиоёзувларни матн шаклига ўгирадиган дастурий таъминот билан таъминлаш таклиф этилмоқда.

    Хорижий давлатлар тажрибасига қаралганда Испания, Гресия, Словакия, Руминия, Чехия, Грузия, Украина, Молдова, Озарбайжон, Россия, Белоруссия, Қирғизистон ва Қозоғистон жиноят-просессуал қонунчилигида суд мажлисини аудиоёзув воситаларидан фойдаланган ҳолда қайд этиб бориш суд мажлисини ташкил этишнинг мажбурий шарти сифатида белгиланган.

    Хўш бу тизим қулайликлари нималарда кўринади?

    Биринчидан, судларда ишни кўриш вақтида аудиоёзувдан фойдаланган ҳолда суд мажлисининг ёзиб олиниши судьянинг ишни кўриш бўйича масъулиятини кучайтиради ва суд просессларининг сифатини оширишга хизмат қилади.

    Иккинчидан, суд мажлиси баённомасини ўзгартириб қўйиш ёки уни йўқолиб қолиши каби салбий ҳолатларга барҳам беради, суд мажлиси котибининг иш юкламасини ҳам бирмунча енгиллаштиради, чунки суд мажлисини аудиоёзувдан фойдаланган ҳолда қайд этиб бориш суд мажлисида бўлиб ўтган ҳодисаларни ўзида тўлиқ акс эттиради.

    Учинчидан, суд просессида қонунийлик ва шаффофликни таъминлаш имконияти ошади, суд просессида йўл қўйилган хато ва камчиликларни аниқлаш осонлашади ҳамда суд хизматларини кўрсатиш самарадорлиги ошади.

    Тўртинчидан, судья ёрдамчиларининг иш ҳажми кескин камаяди, просесс иштирокчилари суд мажлисининг аудио ёки видеоёзуви билан онлайн танишиш имконига эга бўлади. Қоғоз бўйича судларнинг сарф-харажатлари кескин камайиши ва энг муҳими мамлакатнинг суд тизими бўйича амалиёти Халқаро рейтинг ва индексларда юқори баҳоланади.

    Шу ўринда таъкидлаш жоизки мамлакатда адолатли судловни амалга ошириш аввало инсон қадрини, унинг шаъни ва манфаатларини ҳимоя қилиш йўлида халқ ишончига сазовор бўла олсин.

    Зафар ЭргашевҲуқуқий сиёсат тадқиқот институти бош маслаҳатчиси

    13.08.2022, 10:21   Изоҳ (0)   11608
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Фарғонада мустақиллик байрами арафасида 19 нафар эҳтиёжманд боланинг суннат тўйи ўтказилди

    13.08.2022, 10:06

    Бухорода 700 минг Россия рублини хорижга ноқонуний олиб чиқишга уринган шахс қўлга олинди

    13.08.2022, 09:52

    Фарғоналик 60 нафар фахрийга «Меҳнат фахрийси» кўкрак нишони топширилди

    13.08.2022, 09:20

    Ўзбекистонда битирувчиларни ҳунарга тайёрлаш бўйича 46 та касб рўйхати тузилди

    13.08.2022, 09:05

    Энергетика вазирлигининг Молиявий оқимлар ва нарх сиёсати бошқармасига янги раҳбар тайинланди

    13.08.2022, 08:47

    Фарғонадан Тожикистон орқали Самарқандга автобус қатнови йўлга қўйилиши мумкин

    13.08.2022, 08:31
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди

     

    Тавсия этамиз

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12

    Patriot: Исроил воз кечган, Украина эса кўпроғига эга чиқишни истаётган ярим асpлик тизим ҳақида нималар маълум?

    8 июл, 20:45

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Россия ва Беларусь “анъанавий қадриятларга асосланган” сунъий интеллект яратмоқчи

    Дунё | 13 июл, 12:48

    АҚШ давлат департаменти ислоҳот важи билан 1 350 дан ортиқ ходимини ишдан бўшатади — CNN 

    Дунё | 13 июл, 11:25

    “Мутлақо кечирилмас ва кескин қораловга лойиқ” — Қўнғиротбой Шарипов ОТМга киришдаги коррупция ҳақида

    Ўзбекистон | 13 июл, 10:54

    Россия мамлакатнинг учинчи энг йирик олтин ишлаб чиқарувчисини миллийлаштирди

    Дунё | 13 июл, 10:38

    Фарғонада фуқаро ўз танишини Gentraʼда қасддан уриб, ўлдириб қўйди

    Ўзбекистон | 13 июл, 10:14

    Ўзбекистоннинг олис ва чекка ҳудудларида хорижий тиллар бўйича ўқув маркази очадиган ёшларга фоизсиз қарз берилади

    Ўзбекистон | 13 июл, 09:32

    Саломатлик ҳақидаги замонавий тиббиёт аллақачон инкор қилган янглиш фикрлар

    Саломатлик | 13 июл, 08:39

    Путин Эронни яширинча уранни бойитишдан воз кечишга чақирди

    Дунё | 13 июл, 08:25

    Ўзбекистонда муомалага чиқарилган банк карталари сони кескин ўсди

    Иқтисодиёт | 13 июл, 08:00
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.