Бахтиёр Умаров Энергетика вазирлигининг Молиявий оқимлар ва нарх сиёсати бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди. Бу ҳақда вазирлик ахборот хизмати хабар қилди.
Қайд этилишича, у бунга қадар Ташқи ишлар вазирлигининг Молия-иқтисод бошқармасида бўлим бошлиғи лавозимида ишлаб келган.
Аввалроқ Қайта тикланувчи энергия манбалари миллий илмий-тадқиқот институтига янги директор тайинлангани, Ташқи ишлар вазирлиги Европа мамлакатлари ва ЕИ институтлари билан ҳамкорлик бошқармасига раҳбар тайинлангани ҳақида хабар берилган.
Изоҳ (0)