• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12581.97
    • RUB157.75
    • EUR14698.26
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +27°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Иқтисодиёт

    44 даража иссиққа ва 30 даража совуққа чидамли: Чилонжийда меваси ҳақида нималар маълум?

    Қишлоқ хўжалиги вазирлиги чилонжийда меваси ҳақида батафсил маълумот берди. 

    Фото: Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

    Фото: Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

    Маълумки, қуритилган меваларга дунё бозорида талаб юқори. Чунки ушбу мевалар таркибида барча фойдали микро ва макроэлементларни сақлаб қолиши билан қимматбаҳо ҳисобланади. 

    Шунинг учун ҳам қуритилган мевалар органик ва табиий маҳсулот сифатида қадрланади ҳамда янги узилган мевага қараганда қимматроқ нархда сотилади.

    Меваларни қуритишда инфрақизил, микротўлқинли ва анъанавий палаткали қуриткичли техникалардан ва очиқ усулда қуритишдан фойдаланилади. 

    Ушбу усуллар ёрдамида қуритилган мевалар бир йилдан ортиқ муддат давомида сифатини йўқотмасдан сақланади. Улар таркибидаги барча минерал ва витаминлар асл ҳолича сақланиб қолади.

    Чилонжийда сукати 

    Ушбу ўсимлик меваси шакар қиёмида қайта ишланиб, қуритиб истеъмол қилингани яъни сукати ноёб ҳисобланади. 

    Меваларни сукат ҳолида тайёрлаш учун улар ҳали тўлиқ пишиб етилмасидан териб олинади. 

    Дарвоқе, сукат тайёрлашда энг сара мевалар танланади. Юқори сифатли сукат маҳсулотини олиш учун чилонжийда териб олинади ва мевалар териси игналарда тилинади. 

    Фото: Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

    Фото: Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

    Шундан сўнг 65-70 фоиз шакар қиёмида 30-40 сония қайнатилади. Сўнгра унга лимон кислота ва ванилин қўшилади. 

    Пишган мевалар қандни ўзига шимиб олиши учун идишнинг ўзида 24-30 соатга қолдирилади. Бу диффузия даври деб юритилади. 

    Ундан кейин човли билан мевалар қиёмдан ажратиб олинади ва қуруқ ликопларга бир қатор қилиб терилади ҳамда офтобда қуритилади. Бу меваларни сунъий усулда яъни қуриткич асбобларда ҳам қуритиш мумкин.

    Сукатларга чанг тушмаслиги ва ҳашаротлар тўпланмаслиги учун уларнинг устига дока ёпиб қўйилади. Офтобда 7-12 кунда ва сунъий усулда 20 соатда 400 даража ҳароратда маҳсулот тайёр бўлади.

    Сукат маҳсулотининг ўзига хос хусусияти шундаки, бунда шакарланган қиёмда меваларни консервациялаш яъни узоқ муддат сақлаш мумкин. 

    Бу маҳсулотни тайёрлашда кимёвий қўшимчалардан фойланилмайди ва табиий фойдали маҳсулот ҳисобланади.

    Маданийлаштирилган чилонжийда 

    Чилонжийда меваси дастлаб бундан 4 минг йил аввал Хитойда ўстирилган. Ундан кейин Ҳиндистон, Афғонистон каби давлатларда ҳам уни маданийлашган ҳолда етиштиришни бошлашган. Ўзбекистонда сҳилонжийдани ХХ асрнинг ўрталарида экилгани маълум.

    Чилонжийда дарахти май ойларида гуллаб, ҳосилга киради. Август ойларига келиб, мевалари пиша бошлайди. 

    Унинг бир тўпидан 50-60 килограммгача ҳосил олиш мумкин ва Ўзбекистоннинг барча вилоятларида экиб, ўстирилади. Айниқса, Самарқанд вилоятида бошқа ҳудудларга қараганда кенг тарқалган.

    Меваси, гули ва барги ҳам фойдали. Чилонжийдани ўта бардошли ўсимликлар сирасига киритиш мумкин. 

    У қурғоқчиликка, иссиққа (+44 даража) ва совуққа (-30 даража) чидамли бўлиб, ўсиш учун деярли  ер танламайди. 

    Чилонжийда ҳар йили ҳосил беради. Унинг мевалари таркибида инсон организми учун керакли бўлган аксарият витамин ва минераллар мавжуд. 

    Хусусан, меваси таркибида 20-28 фоиз шакар, 0,3-2,5 фоиз кислота, 2,93 фоиз, оқсил, 1,73 фоиз қуруқ моддаси, C витамини 500-600 мг фоиз, П витамини 3,5 мг, А витамини 0,7 фоиз бор.

    Ушбу меванинг таркибида рутин моддаси кўп миқдорда бўлиб, қон босими ошган кишилар (гипертониклар) учун жуда фойдалидир. 

    Чунки бу витамин организмдаги қон томирларини кенгайтириб, унинг деворларини мустаҳкамлайди.

    Рутин моддаси чилонжийдани фақат мевасида эмас, балки баргида, гулида ва пўстлоғида ҳам бўлади.

    13.08.2022, 08:00   Изоҳ (0)   22902
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Россия уруши мамлакат иқтисодиётини тўрт йил аввалги даражага туширди

    12.08.2022, 23:55

    20 оиладан фақат биттаси тўйиб овқатланади: Афғонистон Толибон даврида қандай ўзгарди?

    12.08.2022, 20:16

    Қозоғистон Россияни четлаб ўтиб, Озарбайжон орқали нефть сотишни бошлайди

    12.08.2022, 19:13

    Ўзбекистон рекорд миқдорда олхўри экспорт қилгани маълум бўлди

    12.08.2022, 19:04

    Францияда нархлар ошиши июлда рекорд даражага етди

    12.08.2022, 18:49

    Озиқ-овқат инфляцияси ривожланаётган мамлакатларга жиддий таъсир ўтказмоқда. Ўзбекистонда вазият қандай?

    12.08.2022, 18:16
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    Сувчилар мактаби — Президент ташаббусининг амалий натижаси


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир


    #BirBirimizga: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди


    Way II компанияси ўз инвесторларига дивиденд тўловларини амалга оширди


    Onix 100 миллион сўм кешбек акциясини қайта йўлга қўйди 


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Енгиллик куч билан бирлашганда: 2025 йилнинг талабалар учун мўлжалланган тўртта ASUS ноутбуки 

     

    Тавсия этамиз

    Audio Icon

    “У империяни қутқариши керак эди” Тарихдаги энг йирик ва қудратли жанговар кема – Ямато ҳақида

    15 август, 09:15

    Араш можароси: бир ўзбек ундан пулини ололмай сарсон, бошқаси эса кўп пул бермоқда

    14 август, 21:02

    “Сталиннинг бармоғи” — Зангезур йўлаги Озарбайжон учун қанчалик муҳим?

    14 август, 14:19

    Тошкентда иссиқлик таъминоти ва иссиқ сув тарифлари яна оширилиши мумкин

    13 август, 09:46
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Қорақалпоғистон ривожлантириш учун 200 млн долларгача хорижий маблағ жалб этилади

    Ўзбекистон | 15 август, 23:07

    Хитой БМТнинг Эронга нисбатан зудлик билан санкциялар киритишига қарши чиқди

    Дунё | 15 август, 22:51

    Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида авиақатновлар сони кўпаяди

    Ўзбекистон | 15 август, 22:35

    “Россия Украина билан ўт очишни тўхтатишга рози бўлиш имкониятига эга бўлди” — Германия канцлери

    Дунё | 15 август, 22:18

    Путин самолётини АҚШнинг қирувчи самолётлари ҳимоя қилади

    Дунё | 15 август, 21:56

    Деҳлидаги Ҳумоюн мақбараси яқинидаги бинонинг томи қулаши оқибатида олти киши ҳалок бўлди (фото, видео)

    Дунё | 15 август, 21:27

    Ўзбекистонда айрим шахслар учун чет элга чиқишга қўйиладиган тақиқ кучайтирилади

    Ўзбекистон | 15 август, 21:05

    Қуёшда катта тешик пайдо бўла бошлади 

    Дунё | 15 август, 20:50
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.