Украинадаги уруш Россия иқтисодиётини сўнгги тўрт йил орқага қайтарди ва бу уни тарихдаги энг узоқ давом этган таназзуллардан бирига олиб келди. Бу ҳақда Bloomberg хабар бермоқда.
2022 йил бошида тез суръатлар билан ўсиб бораётган Россияда уруш сабаб иқтисодиёт иккинчи чоракда кескин қисқарди.
12 нафар таҳлилчининг ўртача прогнозига кўра, мамлакатда ялпи ички маҳсулот бир йил ичида биринчи марта қисқариб, йиллик 4,7 фоизга тушган.
Иқтисодиёт ўсиши иккинчи чоракда 2018 йилги ҳажмига қайтди. Биз қисқаришнинг тўртинчи чоракда секинлашишини кутмоқдамиз. Шунга қарамай, иқтисодиёт 2023 йилда яна 2 фоизга қисқаради, чунки Европанинг энергия тақиқи экспортни пасайтиради, — дейди россиялик иқтисодчи Александр Исаков.
Уруш туфайли халқаро санкциялар Россияда савдо-сотиқни тўхтатди ва автомобиль ишлаб чиқариш каби саноат соҳаларини фалаж ҳолатга келтирди, истеъмол харажатлари ўзлаштирилди.
Иқтисодиётнинг таназзул даражаси у қадар чуқур бўлмаса-да, марказий банк келгуси чоракларда пасайиш янада ёмонлашишини тахмин қилмоқда. 2023 йилнинг иккинчи ярмигача бу ҳолат тикланиши кутилмаяпти.
Инқироз жуда силлиқ траектория бўйлаб ҳаракат қилмоқда, — деди CentroCredit Банкнинг Россия етакчи иқтисодчиси Эвгений Суворов.
Шундай бўлса ҳам, Россия банки ялпи ички маҳсулот жорий чоракда 7 фоизга ва йилнинг сўнгги уч ойида, эҳтимол, ундан ҳам кўпроқ қисқаришини тахмин қилмоқда.
Аввалроқ Россияда иқтисодий ишонч индекси нолгача тушгани ҳақида хабар берилганди.
Изоҳ (0)