Стандарт KitKat шоколадининг оғирлиги 40 граммни ташкил этади. Ушбу ширинликни уй шароитида ҳам тайёрлаш мумкин. KitKat оиланинг барча аъзоларига манзур келиши шубҳасиз. «Новий очаг» нашри осон тайёрлаш мумкин бўлган KitKat рецепти билан бўлишди.
Бунинг учун қуйидагилар керак бўлади:
- Дастлаб катта тўртбурчак шаклдаги идишни олдиндан тайёрлаш керак.
- Ширинлик учун вафли ва сутли шоколад керак бўлади. Уларнинг сони шоколаднинг ҳажмига қараб ўзгаради. Стандарт шоколад учун 5 та вафли ва 6 та сутли шоколад керак бўлади.
- Шоколаднинг бир қисми буғда эритиб олиниб, бироз совигач 20-30 миллиметрли қолипнинг пастки қисмига қуйилади.
- Суюқ шоколад қаттиқашишини тезлаштириш учун уни музлаткичга ҳам қўйиш мумкин.
- Сўнгра вафлилар совиган шоколад устидан кетма-кет ётқизилади.
- Қолган шоколад буғда эритилиб, вафли устидан қуйилади.
- Тайёр бўлган шоколад бир неча соат давомида музлаткичда қолдирилади.
- Шоколаднинг ҳажми қалинроқ бўлиши учун яна бир қатлам вафли териб, устидан шоколад қуйиш мумкин.
Изоҳ (0)