«Профил» нашри тақдим этган ушбу рецептга кўра, помидор, бақлажон ва саримсоқли салатни тайёрлаш жуда осон. Салат кам масаллиқ талаб қилса-да, мазаси оғизда қолади.
Керакли маҳсулотлар:
- бақлажон — 2 дона;
- бодринг — 3 дона;
- помидор — 3 дона;
- саримсоқ — 2 бўлак;
- сметана — 3 ош қошиқ;
- ўсимлик ёғи — 70 мл;
- кўкат, туз ва зираворлар.
- Бақлажон катта тўртбурчак шаклда тўғраб олинади.
- Сўнгра ўртача оловда қизиган ёғда қовурилади.
- Бодринг ва помидор ҳам катта тўртбурчак шаклда тўғралади.
- Кўкатлар майда тўғралади.
- Қовурилган бақлажон совигач, тўғралган саримсоқ қўшилади.
- Сўнгра барча масаллиқ аралаштирилиб, сметана қўшилади.
- Туз ва зираворлар сепилиб, яхшилиб аралаштирилгач, дастурхонга тортилади.
Изоҳ (0)