Товорог ва малинадан тайёрланадиган ушбу ширинлик фойдали ва тўйимли ҳисобланади. Уни ўзингиз ёқтирган мевалар билан безатишингиз мумкин.
Керакли масаллиқлар:
- тухум — 4 дона
- шакар — 150 г
- творог — 400 г
- қаттиқ пишлоқ — 220 г
- сметана 20 фоизлик — 200 г
- манний ёрмаси — 40 г
- сариёғ — таъбга кўра
- мевалар (малина) — таъбга кўра
- Тухумни шакар билан қўшиб кўпиртиринг.
- Унга творог ва сметана қўшиб блендер билан аралаштиринг.
- Устига манний ёрмасини солиб блендер билан кўпиртиринг.
- Ширинликнинг пастки қисмига бироз сариёғ ва резавор мевалар қўшинг (малина, қорағат ёки бошқа мевалар). Юқори қисмига творог аралашмасини солинг.
- Масаллиқларни 30-40 дақиқа давомида 180 даража ҳароратда қиздирилган печга қўйинг. Устки қисмига ўзингизга ёққан меваларни қўшинг.
Мавзуга доир:
Изоҳ (0)